Поччетино яна Францияда ишлаши мумкин
20 сен 2022 16:39
Янгиликлар
Поччетино яна Францияда ишлаши мумкин
Лига 1 вакили "Ницца" терма жамоалар ўртасида халқаро ўйинлар ўтказиладиган пайтда янги мураббий тайинламоқчи.
Клуб асосий номзод сифатида Маурисио Почеттинони кўрмоқда. Амалдаги мураббий Люсьен Фавр бошчилигида жамоа турнир стартида 8 ўйин ўтказиб 2 та ғалаба ва 4 мағлубият натижасини қайд этиб, мусобақа жадвалида 13-ўринни эгаллаб турибди.
Фавр шу йилнинг ёзида Кристоф Гальтье ПСЖга кетганидан кейин жамоа бош мураббийи бўлган эди. Поччетино эса июль ойида Париж клубини чемпионликка етаклаганидан бир неча ой ўтиб истеъфога чиқарилди. Аргентиналик мутахассис 2021 йилда "Тоттенхэм"дан ПСЖ бошқарувига ўтган эди.
Фикрлар