UZ

Сўнгги янгиликлар

20:29Карло Анчелотти: "Менинг "Бавария"дан ўч олиш ниятим йўқ"  0 20:02"Бавария"нинг 5 нафар футболчиси "Реал"га қарши ўйинда майдонга тушмаслиги мумкин  5 19:30Диёр Ҳолматов: "Ҳиссиётларимни тасвирлаб бериш иложсиз. Отамга ўхшаган футболчи бўлишга интиламан"  2 19:22U-23 Осиё кубоги. 3-ўрин учун ўйин баҳсда ўзбекистонлик мутахассис ишлайди  7 19:07"Рома" ҳужумчисини трансферга қўяди  3 18:42Рой Кин "Арсенал"нинг чемпионлик учун курашдаги асосий муаммосини кўрсатиб ўтди  2 18:20Левандовски "Бавария"ни "Боруссия"дан устун қўйди  6 17:58Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг тарихий ўйинидан ГАЛЕРЕЯ  5 17:25Элбек Тўлқинов: "Жаҳон чемпионати бежиз Ўзбекистонга берилмаганини исботлашга ҳаракат қилдик"  0 16:55U-23 Осиё кубоги. Норчаев финалда гол урса, тўпурар бўлиши мумкин  11 16:26Отабек Ғуломхўжаев: "Тарихий ғалаба орқали ўзбек халқига хурсандчилик улашган йигитларга раҳмат"  18 16:02Месси навбатдаги бор энг яхши бўлди  13 15:24Ўзбекистон U-23. Абдуқодир Ҳусанов ва Ҳожимат Эркинов ўз клубларига жўнаб кетишди  34 15:16Чемпионлар лигаси. "Бавария" - "Реал" ва "Боруссия" - ПСЖ. Тахминий таркиблар  11 14:55 ФАКТ. Индонезия Ўзбекистон дарвозасига бирорта аниқ зарба йўлламади   16

Питер Хюистра: "Рақибдан бир футболчи ўйин тақдирини ҳал қилди" Янгиликлар

Питер Хюистра: "Рақибдан бир футболчи ўйин тақдирини ҳал қилди"

Тунда ОЧЛ-2021 гуруҳ босқичи 3-тури доирасида "Пахтакор" жамоаси "Шаржа" билан баҳс олиб борди.

Афсуски, "шерлар" амирликларга 1:4 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйишди. Учрашувдан кейинги матбуот анжуманида "Пахтакор" бош мураббийи Питер Хюистра қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.

"Биз учун ёмон натижа. Рақибдан бир футболчи ўйин тақдирини ҳал қилди. Кайо барча ишни бажариб берди. Энди кейинги баҳс ҳақида ўйлашимиз керак. Гуруҳдаги ҳолатимиз жуда ёмонлашди. Энди фақат ғалабалар бизга ёрдам бериши мумкин.

Юқори савияли футболчилар кетиши таъсир қилади. Беллашувни ҳал қиладиган ўйинчиларнинг ўрнини тўлдириш қийин. Бизда Машарипов йўқ, энди ёшларни ўстиришга интиламиз. Улар шундай ўйинларда ўсиб боришади. Ўз кучимизга ишониб, навбатдаги баҳсга тетик ҳолда ҳозирлик кўришимиз зарур.

Рашидовнинг ҳолатини тўлиқроқ энди билиб оламиз. Умид қиламанки, у ҳали бизга ёрдам беради.

"Шаржа" гуруҳда жуда яхши ҳолатда. Лекин жамоалар деярли яқин савияда ва ҳали барча нарса ўзгариб кетиши мумкин", - деди Хюистра.


Эслатиб ўтамиз, ушбу жамоалар тўртинчи турда яна бир-бирларига қарши баҳс олиб боришади. Учрашув 23 апрель санасида бўлиб ўтади, ўйиннинг бошланиш вақти 23:00.

ОЧЛ-2021 гуруҳлардаги ҳолат >>>>> ОЧЛ-2021

Рейтинг: -75   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика