UZ

Сўнгги янгиликлар

21:13"Ал Иттиҳод" Бензема, Фабиньо ва яна 4 нафар футболчи жароҳат олганини эълон қилди  0 20:46АПЛда энг кўп маош тўлайдиган клублар рейтинги эълон қилинди  1 20:29Карло Анчелотти: "Менинг "Бавария"дан ўч олиш ниятим йўқ"  8 20:02"Бавария"нинг 5 нафар футболчиси "Реал"га қарши ўйинда майдонга тушмаслиги мумкин  7 19:30Диёр Ҳолматов: "Ҳиссиётларимни тасвирлаб бериш иложсиз. Отамга ўхшаган футболчи бўлишга интиламан"  2 19:22U-23 Осиё кубоги. 3-ўрин учун ўйин баҳсда ўзбекистонлик мутахассис ишлайди  8 19:07"Рома" ҳужумчисини трансферга қўяди  3 18:42Рой Кин "Арсенал"нинг чемпионлик учун курашдаги асосий муаммосини кўрсатиб ўтди  3 18:20Левандовски "Бавария"ни "Боруссия"дан устун қўйди  8 17:58Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг тарихий ўйинидан ГАЛЕРЕЯ  6 17:25Элбек Тўлқинов: "Жаҳон чемпионати бежиз Ўзбекистонга берилмаганини исботлашга ҳаракат қилдик"  0 16:55U-23 Осиё кубоги. Норчаев финалда гол урса, тўпурар бўлиши мумкин  11 16:26Отабек Ғуломхўжаев: "Тарихий ғалаба орқали ўзбек халқига хурсандчилик улашган йигитларга раҳмат"  23 16:02Месси навбатдаги бор энг яхши бўлди  14 15:24Ўзбекистон U-23. Абдуқодир Ҳусанов ва Ҳожимат Эркинов ўз клубларига жўнаб кетишди  36

Питер Хюистра: "Пахтакор"нинг молиявий ҳолати аввалгидек эмас. Шу боис ёшларга кўпроқ эътибор берамиз" Янгиликлар

Питер Хюистра: "Пахтакор"нинг молиявий ҳолати аввалгидек эмас. Шу боис ёшларга кўпроқ эътибор берамиз"

Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси Суперлиганинг еттинчи турида Яйпанда "Турон" меҳмони бўлди





Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида жамоа бош мураббийи Питер Хюистра фикрларини билдириб ўтди. 

Хюистра:

"Турон"га ажойиб ўйин учун раҳмат айтаман. Улар жуда яхши стадионга эга экан. Майдон майсаси ҳам яхши ҳолатда. Инфратузилмасига катта эътибор қаратаётган клубларнинг кўпайиши Суперлига учун фойдали бўлади, деб ўйлайман. Бевосита ўйинга тўхталадиган бўлсам, биринчи бўлимда ташаббус томонимизда бўлди. Кўплаб вазиятлар яратдик ва ҳакам томонидан белгиланган пенальтидан сўнг ҳисобда олдинга чиқиб олдик. Танаффусдан сўнг бўшашганимиз боис футболчилар бир нечта хатоларга йўл қўйишди. Мана шу хатолар ҳисобни тенглашишига олиб келди. Ушбу голдан сўнг мезбонлар янада қўшимча куч олиб олдинга интилишди. "Турон" бугун майдоннинг ҳар бир қаричи учун курашганини айтиб ўтишим керак. Дарвозамиздан тўп олиб чиққанимизга қарамай кейинги дақиқаларда хотиржам ўйинни назорат қилдик. Рақиб дарвозабони ҳам яхши ўйин намойиш қилди. Ғалабага ҳақли эдик, деб ҳисоблайман.

- Узоқ парвоз, ОЧЛда ҳар уч кунда ўйин ўтказиш ҳам жамоанинг бугунги натижасига таъсирини ўтказдими?

- ОЧЛда қисқа вақтда олтита ўйин ўтказганимиз жисмоний ҳолатимизга таъсир қилди, деб ўйламайман. Буни баҳона сифатида келтирмоқчи эмасман. Биз ҳар доимгидек ўз ўйинимизни кўрсатдик. Бугун ким тайёр бўлса ўша футболчиларни майдонга туширдик. Захирадан майдонга тушган футболчилар ҳам ўйинни кучайтиришди. Бир нечта яққол голли вазиятларимизда рақиб посбони ўзини кўрсатди. Мухлислар тинмай қўллаб-қувватлаб ҳакамга ҳам босим ўтказа олишди. Шунинг учун айрим вазиятларда ҳакам холис қарор қабул қилмагандек кўринди. 

- "Пахтакор" мавсумни жуда яхши бошлаганди. Бироқ кетма-кет муваффақиятсизликдан сўнг "ўра"га тушиб қолди. Жамоанинг ғалабали серияси қачон бошланади?

- Мавсум бошида барча ўйинларда ғалаба қозондик. ОЧЛ гуруҳ босқичида эса битта ўйинда мағлубиятга учрадик. Охирги йиллардаги ва бу мавсумдаги "Пахтакор" ўртасида фарқ бор. Таркибни етакчилар тарк этишди. Молиявий жиҳатдан олдингидек эмасмиз. Шу боис кўпроқ ёшлар билан ишлаб уларнинг даражасини кўтаришга ҳаракат қиламиз. Бу менга ёқади. "Пахтакор"да жуда яхши академия бор. ОЧЛда ҳам ўзларининг сифатларини кўрсата олишди. 

- Драган Чераннинг Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнаши ҳақида хабарлар чиқди. Бу қай даражада ҳақиқатга яқин?

- Агарда Драган Черан Ўзбекистон терма жамоасида ўйнаса жуда яхши бўлади, деб ўйлайман. Лекин бу ҳақида аниқ маълумотга эга эмасман.


Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: -12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика