UZ

Сўнгги янгиликлар

16:26Отабек Ғуломхўжаев: "Тарихий ғалаба орқали ўзбек халқига хурсандчилик улашган йигитларга раҳмат"  0 16:02Месси навбатдаги бор энг яхши бўлди  3 15:24Ўзбекистон U-23. Абдуқодир Ҳусанов ва Ҳожимат Эркинов ўз клубларига жўнаб кетишди  19 15:16Чемпионлар лигаси. "Бавария" - "Реал" ва "Боруссия" - ПСЖ. Тахминий таркиблар  3 14:55 ФАКТ. Индонезия Ўзбекистон дарвозасига бирорта аниқ зарба йўлламади   8 14:35Дилшод Раҳматов: "Тарих билан яшаш керакмас. Осиё кубоги кучсиз жамоа қолмаганини кўрсатиб берди"  0 14:01Ўзбекистон кубоги. "Машъал" гуруҳ босқичида ҳеч ким қила олмаган ишни бажарди  1 13:15Аббос Элмуродов: "Пенальтилар серияси? Рустам Умаров кимни қаерга тепишини ёзиб берганди"  2 12:53Левандовски Это'Oнинг 2005 йилги натижасини такрорлади  4 12:35Бектемир Абдуманнонов: "Қийин гуруҳдан чиқдик. Энди бизга рақибнинг фарқи йўқ"  4 12:10Роналдо "Крузейро"ни сотади  3 11:45"Жаҳон чемпионатида мухлисларни хурсанд қила оламиз" — Ўзбекистон футзал миллий терма жамоасини кутиб олиш маросимидан видеорепортаж  2 11:11Эшитдик-да! Абдуқодир Ҳусанов бугун Францияга жўнаб кетади  62 11:11Муҳиддин Ортиқов: "Темур Султоновнинг тажрибасидан унумли фойдаланмоқчимиз"  3 11:00Ҳусниддин Нишонов: "Эрондан реванш олиш учун яна имкониятимиз бўлади"  2

Питер Хюистра: "Эртага Ҳайит байрами, балки ҳомийлар бўйича яхши янгиликлар бўлиб қолар" Янгиликлар

Питер Хюистра: "Эртага Ҳайит байрами, балки ҳомийлар бўйича яхши янгиликлар бўлиб қолар"

Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Қўқон-1912" (3:0) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Питер Хюистра ўз фикрларини билдирди.

"Қўқон-1912" ўйинларини ўрганиб чиққандик, бу жамоа хавфли рақиб эди. Улар қарши ҳужумларда жуда яхши ўйнашади. Дастлабки 20 дақиқада қўқонликларда кўп вазиятлар бўлди, 25-дақиқадан кейин ташаббусни қўлга олдик. Голни ҳам жуда муҳим пайтда уриб олдик. Танаффусдан кейин ҳам шу темпни ушлаб қолдик. ОЧЛдаги учта ўйинда олдинда бориб якунда дуранг қайд этгандик. Бугун бундай бўлмаганидан хурсандман. Ўйинчилар охиригача ҳужумкорликни тўхтатишмади. Рамазон ойида деярли бутун жамоа рўза тутгани сабабли жисмоний жиҳатдан барибир қийинроқ бўлди. Энди янги давр бошланади ва жисмоний ҳолатимиз ҳамда ўйин томонлама янада кучаямиз.

- Сардор Рашидовда жароҳат борлигини биламиз, Азиз Турғунбоев эса айни пайтда рақобатда ютқазгани боис захирада қолаяптими?

- Ҳа мавсумни Рашидов ва Турғунбоев билан бошлагандик. Ўтган мавсум таркибимизда кўплаб футболчилар бор эди. Бу йил эса 20 нафар футболчи машғулотларда иштирок этишмоқда. Эркинов ва Ҳолматовга ОЧЛда имконият бердик, улар муносиб ўйнашгани учун ҳозир ҳам майдонга тушираяпмиз. Бундан хурсандман. Лекин ҳали мавсум узоқ давом этади. Рашидов ҳам, Турғунбоев ҳам жамоамизнинг муҳим аъзолари. Кўплаб футболчиларимиз терма жамоада ҳам ўйнаши керак. Уларни яхши ҳолатда терма жамоа ихтиёрига боришларини ҳам таъминлашимиз керак.

- Сўнгги пайтларда ОАВда кўплаб хабарлар чиқмоқда. Жамоада ҳомийлар ўзгарди. Бу жамоа ички муҳитига таъсир қилдими?

- Албатта футболчилар баъзида маошларини ололмай қолишса бу яхши ҳолат эмас. Гарчи молиявий қийинчиликлар бўлса ҳам машғулотларда бор кучлари билан шуғулланишмоқда. Бу билан улар ҳақиқий профессионал эканликларини исботлашмоқда. Биз Суперкубокни қўлга киритдик ва Суперлигада пешқадамлик қилаяпмиз, демак барчаси жойида эканини кўриш мумкин. Эртага Ҳайит байрами, балки ҳомийлар бўйича яхши янгиликлар бўлиб қолар. Бундан ташқари Жалолиддин Машариповнинг трансфер пулларини ҳам кутаяпмиз. Айнан шунга умид қилаяпмиз.

Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика