Пике яқин келажакда "Барселона" президенти бўлиш ниятида
09 ноя 2022 15:24
Янгиликлар
Пике яқин келажакда "Барселона" президенти бўлиш ниятида
"Барселона" ҳимоячиси Жерар Пике яқин вақт ичида клуб президенти бўлади, деб хабар берди Sport.es.
Манбага кўра, футболчи бўлажак сайловлар учун жамоасини шакллантиришга киришган.
"Барселона"да навбатдаги президентлик сайловлари 2025 йилда бўлиб ўтади. Клубнинг ҳозирги президенти Жоан Лапорта ҳисобланади.
Пике "Барселона" тарбияланувчиси ҳисобланади. 5 ноябрь куни у Испания чемпионати 13-тури доирасида "Альмерия"га қарши (2:0) жамоаси учун сўнгги ўйинни ўтказди.
Фикрлар