UZ

Сўнгги янгиликлар

01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  4 00:23Италия Кубоги. "Лацио" - "Милан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  4 23:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" баҳси асосий таркиблари маълум!  6 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  3 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5

ПФЛ янги мавсумда Суперлиганинг ой футболчисини қандай аниқлашини маълум қилди Янгиликлар

ПФЛ янги мавсумда Суперлиганинг ой футболчисини қандай аниқлашини маълум қилди

Лига ҳар ой якунларига кўра энг яхши мураббий, футболчи ва голни аниқлаб келади.

Сўнгги мавсум давомида ойнинг энг яхшиларини аниқлашда Лига ўз мусобақаларини мунтазам кузатиб борадиган нейтрал шахслар рўйхатини тузиб чиқди ҳамда овоз беришда уларнинг ёрдамидан фойдаланиб келди.

Бунда мусобақаларни бевосита шарҳлаб бораётган, таҳлил қилаётган, мутахассис сифатида кузатаётган ва албатта Суперлиганинг бирор клубида фаолият олиб бормаётган кишиларга эътибор қаратиш лозим топилди.

2025 йилги мавсумда ҳам ой лауреатларини аниқлашда ушбу тизимдан фойдаланилади. Мавсум охирида ой лауреатлари сарҳисоб қилингач, якуний овоз бериш жараёнида ҳам ушбу экспертлар иштирок этади. Бунда улар ойлар давомида очколар бўйича энг яхши натижа қайд этган беш нафардан футболчи ва мураббий орасидан мавсумнинг энг зўрларини қайта овоз бериш билан аниқлайди.

Рўйхат қуйидагича:

Нарзулла Сайдуллаев — Championat.asia

Ориф Толипов — Спорт ТВ

Зуҳриддин Қиличев — Спорт ТВ

Хайрулла Ҳамидов — Спорт ТВ

Абдулла Нурмонов — Спорт ТВ

Отабек Жўраев — Спорт ТВ

Аброр Жўрақулов — Спорт ТВ

Муҳаммадёр Солиев — Спорт ТВ

Яҳёхўжа Улуғхўжаев — Sports.uz

Равшан Ҳайдаров — Ўзбекистон U23 терма жамоаси бош мураббийи

Камолиддин Мурзоев — Ўзбекистон Футболчилар уюшмаси раҳбари

Сервер Жепаров — Мустақил кузатувчи

Улуғбек Мирзаев — Мустақил кузатувчи

Фахриддин Рўзиев — Мустақил кузатувчи

Зоҳид Акрамов — Мустақил кузатувчи

Жалолиддин Қобилжонов — Мустақил кузатувчи.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика