UZ

Сўнгги янгиликлар

21:37Осиёда ЖЧ саралашининг тўртинчи босқичи бошланди. Бу ҳақда нималарни билишимиз лозим?  4 21:01"Реал" "Сантьяго Бернабеу" стадиони номини ўзгартириши мумкин  0 20:38Ансу Фати Францияда рекорд натижа қайд этди  2 19:40Ҳожимат Эркинов ЖЧда қайси жамоалар билан рўбарў келишни хоҳлайди?  12 18:43Кувайт терма жамоаси бош мураббийи: "Мен ЎФА шорт-листида бўлганман?"  8 18:19"Реал" футболчиси Испания терма жамоаси сафида жароҳат олди  3 17:40Сайфиев ва Ҳамробековлар терма жамоа машғулотида иштирок этишмади  2 17:27Каннаваро: "Тимур Кападзе билан ўйин фалсафаларимиз ўхшаш"  28 17:23Ҳожимат Эркинов: "ОКМКда катта футболга мослашганман"  0 17:06Фабио Каннаваро Турғунбоев ва Эшмуродовнинг йиғинга чақирилишига изоҳ берди, МТЖда икки нафар футболчи жароҳат олган  14 17:03"Унда ўзбек футболчилари ҳақида кўп маълумот бор" - Фабио Каннаваро Тимур Кападзенинг ёрдамчи бўлиши ҳақидаги саволга жавоб қайтарди  12 16:40"Нефтчи" – "Андижон" ва "Бунёдкор" – "Насаф" учрашувларида пенальти ҳолатлари бўлганмиди? 24-турдаги ҳакамлик таҳлили  5 16:21"Реал" ТВ Родригонинг жарима майдонида йиқилиши ҳақида: "Трансляция контакт пайтида бошқа кадрга ўтиб кетди"  5 16:02Ҳожимат Эркинов: "Бундан футболчи чиқмайди, бўйи паст" деб айтганлар бўлган"  1 15:43"Наполи" Неймар билан шартнома имзоламоқчи бўлган экан  0

ПФЛ раҳбарияти футбол мухлисларига мурожаат билан чиқди Янгиликлар

ПФЛ раҳбарияти футбол мухлисларига мурожаат билан чиқди

Теглар :  ПФЛмухлислар
Профессионал футбол лигаси футбол учрашувларида соғлом рақобат бўлишидан манфаатдор.

Жамоаларнинг ўзаро келишуви, ҳакамларнинг у ёки бу жамоага ён босиши, футболга тотализаторнинг аралашиши оқлаб бўладиган жиҳат эмас. Бундай ҳолатлар аниқланган тақдирда, унинг иштирокчилари нафақат футболдан четлаштирилади, балки уларга қонуний жазо тайинланиши учун иш тегишли органларга ҳам тақдим этилади.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси бундай ҳолатларга қарши курашиш мақсадида бўлим ташкил қилган. Унинг ходимлари юқоридаги каби масалалар юзасидан иш олиб бормоқда. Шунга қарамай, ҳакамлик масаласида ва бошқа мавзулар юзасидан қатор эътирозлар доимий равишда келиб туради.

Умуман олганда, бу нормал ҳолат. Ҳакамликда инсон фактори ётади, улар ҳам хато қилади. Хатолар қасддан бўлмагани ҳолида рефериларни оқлаш мумкин. Бироқ уларнинг қарорида қандайдир манфаат ётгани аниқланса, ўша ҳакам футболга қайтиб яқинлаштирилмайди.

Айни вақтда ЎФА раҳбарияти футболдаги иллатларга қарши қуруқ курашибгина қолмай, уларнинг олдини олиш юзасидан ҳам чоралар кўрмоқда. Профессионал футбол лигаси ишчи гуруҳи алоҳида база ишлаб чиқаётган бўлиб, 2019 йилдан бошлаб Суперлига, Про-Лига, 2-лига, болалар футбол мактаблари, футбол академиялари тарбияланувчилари унга босқичма-босқич киритиб борилади. Базада футболчилар, мураббийлар, ҳакамларга тегишли барча маълумотлар бўлади. Шу тариқа ЎФА ҳамда ПФЛ футболчиларни мактаб давридан буён назорат қилиб боради. Уларда ёшни кичиклаштириш ёки бошқа турдаги иллатлар бўлмаслигида мазкур база муҳим ўрин тутади. Футболчининг мактабга қачон қабул қилингани, футбол сабоқларини ўрганишни кимдан бошлагани, кейинчалик қайси клубларда ва қандай тўп сургани борасидаги маълумотлар секин-асталик билан киритиб чиқилади.

Ҳакамлик масаласидаги муаммоларга қарши ҳам қуруқ гап-сўз билан курашишнинг ўзи камлик қилади. ФИФА бу масала юзасидан йиллар давомида изланиш олиб, VAR тизимини яқиндагина синовдан ўтказганини ҳамма кўрди. Англия Премьер-лигаси эса бир неча йиллардан буён голни аниқлайдиган технологиялардан фойдаланиб келади.

Ўзбекистон футболи ҳам яқин келажакда мана шундай технологияларни ўзига сингдиради. Ҳозирча эса биринчи ўринда футбол майдонларини яхшилаш, академиялар ташкил қилиш, моддий-техник базани мустаҳкамлаш, футболнинг ягона базасини яратиш, клублар савиясини ҳамда инфратузилмасини яхшилаш каби қатор масалалар турибди. Яъни, юқоридаги қиммат технологиялар кириб келгунига қадар амалга ошириш керак бўлган ишлар талайгина.

Профессионал футбол лигаси миллионлар ўйини мухлисларини қадрлайди. Жорий йилнинг ўзида стадионларда ичимликлар ва егуликлар сотилиши, Рамазон кунларида фарз амалларини бажариш учун шароитлар, Жаҳон чемпионати вақтида ички чемпионатда танаффус бўлиши, учрашувларнинг иш вақтида старт олмаслиги, футбол учрашувлари олдидан концерт дастурлари, кўнгилочиш учун майдонлар каби масалалар амалга ошди. ПФЛ булар билан тўхтаб қолмайди. Боиси, мухлисларсиз футбол ўз жозибасини йўқотади, футбол мухлислар учун ўйналмаса, унга шунча маблағ ажратишдан маъни йўқ.

Шу ўринда биз футбол мухлисларидан ҳам сабр ва тоқатни сўраймиз. Ҳакамлик, футбол клубларидаги, стадионлардаги муаммолар секин-аста бартараф этиб борилади. Юқорида айтилганидек, кимнидир қуруқ айблаш билан иш битмайди. Замонавий технологияларнинг футболга кириб келиши ҳар қандай айбни факт билан кўрсатиб берилишига сабаб бўлади, шунингдек, касби оғир бўлган ҳакамлар ишини ҳам енгиллаштиради. Бунинг учун эса моддий-техник база талаб даражасида бўлиши шарт.

Мухлислар томонидан бериладиган таклифлар албатта ўрганиб чиқилади. Улар ўзларининг фикр-мулоҳазалари ёзилган мактубларни бемалол info@pfl.uz почта манзилига жўнатишлари мумкин. Умид қиламизки, футбол учрашувлари вақтида мухлислар ўзини яхши томондан тутади. Майдонга турли буюмларнинг улоқтирилиши кўнгилсиз воқеаларга сабаб бўлади, тарбияли одам бундай ишга йўл қўймайди. Учиб келаётган қандайдир жисм стадионга қадамлари эндигина бошланган сизнинг фарзандингизга тегиши, уни зарарлаши мумкин эканини доим ёдда сақлашингиздан умидвормиз.  

Сизга чексиз ҳурмат билан Профессионал футбол лигаси раҳбарияти.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика