ПФЛ 300 миллион сўмни "Бухоро" клубига қайтариб бериши мумкин
18 апр 2018 18:54
Янгиликлар


ПФЛ 300 миллион сўмни "Бухоро" клубига қайтариб бериши мумкин
Кўрсатувда ПФЛ бош директор маслаҳатчиси Диёр Имомхўжаев "Бухоро" клубига солинган жарима борасида тушунтириш бериб ўтди.
"Бухоро" клубига 300 миллион жарима солинганидан хабарингиз бор. Стадионда мухлислар ҳақорат қилишмасин деб таъқиқ қўя олмаймиз, ҳамма бақириши мумкин. Лекин оммавий равишда бир инсон ёки клубни ҳақорат қилиб ҳайқириш умуман нотўғри. Ўзини халқ деб билган одамлар оммага эргашмайди. ПФЛ ва ЎФАга бу пуллар умуман керак эмас. Клублардан олинадиган жарималар битта жойда туради ва ҳеч қачон ПФЛ ёки ЎФА учун ишлатилмайди.
Кейинги йиллардан бошлаб Суперлиганинг ҳар бир стадиони атрофида кўнгилочар боғлар ташкил этилади. "Бухоро" клуби тўлайдиган 300 миллион сўм жаримани айнан мана шу боғ ташкил этиш учун "Бухоро" стадионининг ўзига сарфлашимиз мумкин. Ёки иккинчи вариант ҳам бор. Агар мухлислар чиндан ҳам ўз айбларини тушуниб, бу нарсани бошқа такрорлашмаса Суперлиганинг биринчи босқичи тугагач 300 миллион сўм "Бухоро"нинг ўзига қайтариб берилади. Барчаси мухлисларнинг ўзларига боғлиқ. ПФЛ ёки ЎФАнинг мақсади клубларни синдириш эмас", - дейди ПФЛ бош директори маслаҳатчиси Диёр Имомхўжаев.
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар