UZ

Сўнгги янгиликлар

20:27Ширер "Ливерпул"ни танқид қилди  0 19:34"Женоа" Патрик Вийера билан хайрлашди  0 18:58Суперлига. "Андижон" ўз уйида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  31 18:54"Бёрнли" — "Арсенал" ва "Ноттингем Форест" — МЮ ўйинлари учун таркиблар маълум  5 18:437 та гол "Шўртан" - ОКМК ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 18:15"Барселона" футболчиси клуб билан шартномани узайтиришга рози  1 17:39Омар Мармуш: "Бу борада Ҳусанов жамоада энг зўри"  6 16:54"Ҳужумда сенга эркинлик беришим учун яхшироқ ҳимояланишинг керак"  0 16:25Лутфуллин бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси U-17 Жаҳон чемпионати илк турида ишлайди  1 16:03МОҚ раҳбарияти ОФК президенти билан кўришди  0 15:40Ана холос! Boxing Day'да фақат битта ўйин бўлади  0 15:15Рубен Аморим: "МЮ "Ливерпуль"дан тепада бўладими, менга фарқи йўқ"  2 14:50Терри "Тоттенхэм" собиқ футболчисининг "Челси" ҳақидаги гапига жавоб қайтарди  3 14:33Мбаппе "Реал" ва ПСЖни солиштирди  10 14:10Қашқадарё футбол академияси фойдаланишга топширилди  3

Петар Сегрт: "Ўзбекистон билан ҳам ўйнашга тайёрмиз. Сизлар бунга розимизислар?" Янгиликлар

Петар Сегрт: "Ўзбекистон билан ҳам ўйнашга тайёрмиз. Сизлар бунга розимизислар?"

Тожикистон бош мураббийи Петар Сегрт "Navruz Cup-2022" мусобақаси доирасида Қирғизистонга қарши учрашув ҳақида фикр билдирди.

"Тожикистонлик барча мухлисларни ғалаба билан табриклайман, улар учун бу кўп нарсани англатади. Шунингдек, Қирғиз Республикасини ҳам табриклайман. Бугун ҳар икки жамоада ҳам яхши имкониятлар бўлди. Биз бугун ақллироқ ўйин намойиш этдик ва ғалаба қозондик. Бугунги ўйин Уганда билан ўйиндан анча фарқ қилди. Ёш жамоамиз анча яхши ҳаракат қилди. Ҳакам кўп қизил карточа кўрсатиб юборди, бироқ уларнинг ҳар бири тўғри кўрсатилди. Ҳакам учрашувни яхши бошқарди. Бугун мухлислар ажойиб тарзда бизни қўллаб-қувватлаб турди. Биз янги футболчиларнинг ўсишига ёрдам беришимиз керак. Умид қиламанки, ёш авлод билан Осиё чемпионатининг саралашида ғалаба қозониб, финал босқичига чиқишга ҳаракат қиламиз. Яна бир бор Қирғиз Республикасига миннатдорчилик билдираман, улар билан июнь ойида яна бир бор учрашамиз. Бугунги ғалаба биз учун муҳим эди, чунки жаҳон чемпионатининг сарашида биз уларга мағлуб бўлгандик.

Бизга қаердан гол уришнинг фарқи йўқ. Пенальтиданми, жаримаданми, бу аҳамиятсиз. Муҳими — гол кирита билиш. Шунингдек, бизда ҳали чепионат бошланмади, футболчиларим ҳам тўлиқ тайёр эмас. Сиз тўғри айтингиз, биз гол уришда анча қийналдик. Мен жамоага келганимга кўп бўлмади, ҳали қилинадиган ишлар бисёр. Барча шогирдларимдан миннатдорман. Улар бор имкониятларини ишга солдилар.

Ўзбекистон терма жамоаси Тожикистон терма жамоаси билан ўйнай олмади. Биз билан юртингиздами ёки Тожикистонда ўртоқлик ўйинига рози бўлган бўлармидингиз?

Ўзбекистон жуда кучли рақиб. Биз уларга қарши тўп тепишга тайёрмиз. Мен ҳар бир журналистни юртимизга таклиф қилган бўлардим, бироқ бу менинг қўлимда эмас. Шунингдек, яна бир бор ЎФАга ажойиб турнирни ташкил этгани учун миннатдорчилик билдираман. Ўзбекистон аҳлига ҳам раҳмат айтаман", — деди Тожикистон бош мураббийи.  

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика