UZ

Сўнгги янгиликлар

01:33"Спорт-Экспресс": Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади  6 01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  1 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  2 00:17Франческо Тотти: "Фақатгина "Рома" бунга қодир бўлса керак"  1 23:48Никки Батт: "Манчестер Юнайтед"даги ҳолатни Пеп ва Клопп ҳам ўнглай олмайди"  2 23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  1 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  1 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  1 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  5 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  4 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  24 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  3 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  5

Петар Сегрт: "Ушбу мусобақада яхши иштирок этишимиз керак, сабаби бизни кейинги йил Осиё Кубоги кутиб турибди" Янгиликлар

Петар Сегрт: "Ушбу мусобақада яхши иштирок этишимиз керак, сабаби бизни кейинги йил Осиё Кубоги кутиб турибди"

Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи Петар Сегрт ва терма етакчиларидан бири Ахтам Назаров CAFA Nations Cup мусобақаси олдидан ўтказилган матбуот анжуманида иштирок этишди.

- Мусобақа ҳақида

- Биринчи навбатда, барчага салом йўллайман. Ўзбекистон аҳолисига миннатдорчилик билдираман, чунки улар бизни жуда яхши қабул қилишди ва бизга меҳмондўстлик қилишмоқда. CAFA Nations Cup турнири мен учун жуду муҳим, сабаби мен 7 йил аввал Афғонистон терма жамоаси бош мураббийи бўлиб ишлганман. Афғонистон терма жамоасида ишлаган вақтим бундай мусобақалар ўтказилмасди. Афғонистон ҳам ушбу мусобақада иштирок этмоқда, фақат бошқа гуруҳда. Футболни нафақат майдонда, балки майдондан ташқари ҳам ривожлантиришимиз керак. Ўйлайманки, бир неча йилдан сўнг "CAFA Nations Cup" Осиёнинг энг яхши мусобақаларидан бири бўлади. Мен Мальдив терма жамоаси билан ишлаган вақтим Сузуки Кубогида иштирок этганман, у турнир ҳам минтақавий мусобақа эди, лекин CAFA мусобақаси ҳам кучли ва барча рақиблар деярли бир хил кучга эга. Биз барча рақибларни ҳурмат қиламиз ва кучли деб ҳисоблаймиз. Сўзимнинг сўнгида ўзбек футбол клубларига миннатдорчилик билдириб ўтмоқчиман, сабаби улар бизнинг терма жамоамиз аъзоларини, ФИФА кунларидан аввал кўйиб юборишди ва бизга жуда катта ёрдам беришди.

Мураббийдан сўнг Ахтам Назаров ҳам мусобақа ҳақидаги фикрлари билан бўлишди ва битта саволга жавоб берди. 

- Ажойиб мусобақа бўлади деб ўйлайман. Биринчи марта шу каби мусобақада иштирок этамиз. Барча рақиблар кучли.

- Сўнгги учрашувда майдонга тушмадингиз. Бунга нима сабаб бўлди?

- Охирги баҳсда оилавий сабаблар туфайли қатнашмагандим. Ҳаммаси ортда қолди. Энди яна шу ердаман ва терма билан ижобий натижаларни қўлга киритишга ҳаракат қиламиз.

- Хорижда тўп тепадиган футболчилар терма жамоага қандай ҳолатда келишди?

- Бугун эрталаб терма жамоага Парвизжон Умарбоев келиб қўшилди. Ўтган куни ҳам бир нечта футболчимиз келди. Уларни секин-асталик билан таркибга қўшамиз. Тожикистон футболи тарихида биринчи маротаба футболчиларимиз 10 та давлатда тўп тепишмоқда. Бу – катта натижа, Осиё Кубогига саралаш босқичида яхши иштирок этдик, Россияга қарши мувақиятли ўйин ўтказдик. Бу яхши натижаларга эришаётганимиздан дарак беради. Бизнинг таркибимизда Украина чемпиони ва Эрон чемпионлари бор. Биз Тожикистонмиз, бизда "импровизация" жуда кучли. Биз ушбу мусобақада яхши иштирок этишимиз керак, сабаби бизни кейинги йил Осиё Кубоги кутиб турибди ва у ерда биз Қатар, Хитой ва Ливан каби кучли терма жамоаларга қарши майдонга чиқамиз. Бугун эрталаб Туркманистон терма жамоаси бош мураббийи билан кўришиб қолдик ва дўстона суҳбат бўлиб ўтди. Биз биродар ҳалқлармиз, лекин эртага бу нарсаларни унутамиз ва 90 дақиқага рақибга айланамиз. Мен Ўмон терма жамоаси бош мураббийи Бранко Иванковични яхши танийман. Катанецни ҳам жуда ҳурмат қиламан, лекин улар бизнинг рақибимизга айланишади. Ўзбек халқига меҳмондорчилик учун катта раҳмат!

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика