UZ

Сўнгги янгиликлар

13:08Эрнан Креспо "Сан-Паулу" бошқарувига қайтди  0 12:40Қозоғистонлик депутат: "Қозоғистон ўз камчиликлари устида ишлаши ва бошқаларнинг муваффақиятидан сабаб изламаслиги керак"  1 12:14Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси ўқув-машғулот йиғинига киришмоқда  1 11:48ЎзФҲМ "Андижон" – "Қизилқум" ўйинида юзага келган баҳсли вазият бўйича изоҳ берди  4 11:10Шомуродов Туркия клубининг таклифини қабул қилдими?  13 10:47Алонсо собиқ шогирдини “Реал“га олиб келиши мумкин  8 10:20МЮ ўз футболчисини “Реал“га таклиф қилди  3 09:52Мбаппе касалхонадан чиқди  0 09:25ЦСКАнинг янги бош мураббийи ким бўлиши маълум  5 09:10Суперлига. "Сўғдиёна" Дориевнинг ягона голи эвазига ғалаба қозонди, "Қизилқум" эса сафарда "Андижон" билан дуранг ўйнади  1 08:58Месси ғалабадан сўнг нималар деди?  6 08:33Россия футболида катта можаро. Клуб раҳбари 15 йилга қамалиши мумкин  7 08:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ кутилмаганда имкониятни бой бериб қўйди  20 07:40Суперлига. Бугун 13-тур давом эттирилади  2 07:11Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Атлетико" муҳим ғалабани қўлга киритди  1

Суперлига. Бўлинишда “Навбаҳор” ва “Қизилқум” пешқадам Янгиликлар

Суперлига. Бўлинишда “Навбаҳор” ва “Қизилқум” пешқадам

Суперлига ўйинлари менимча сизга ҳам ёқяпти. “Пахтакор”нинг Фарғонада очко йўқотиши, “Насаф”нинг тайёр ғалабани қўлдан чиқариши, Бухородаги “жанг” — сўнгги турни безади.

Жамоалар нисбатан каттароқ танаффусга чиқишди. Улар кўп тер тўкишди, тақвимдаги қийинчиликларга чидай олишди. Ташқаридан айтилаётган гаплар ўз йўлига, ҳозирги интилиш сақлаб қолинса ва молиявий қийинчиликнинг сунъий ташкил этилаётгани барҳам топса, чемпионат 2019 йил икки карра қизиқарлироқ бўлади. Шунингдек, жўжаларни санайдиган кузда ҳам даҳшатли ўйинлар кутиб турганини унутмаслик керак.

Чемпионлик йўлида

Форматга кўра, жамоаларни тенг иккига тақсимладик. Дастлабки олти клуб орасида энг кўп очко ишлагани барибир “Навбаҳор” бўлиб турибди. Бироқ унутмаслик керак, жадвал 22-турдан кейин ҳам шундай қолса, наманганликлар шу клублар билан яна икки мартадан майдонга тушиб чиқиши керак бўлади. Хуллас, осон эмас бу майдон ичра турмоқ. 

Жон сақлаш йўлида

“Қизилқум” ва “Сўғдиёна”нинг ўзига келиши, қуйидагича манзара ҳосил қилган. Бироқ бу ҳам ҳали ҳаммаси эмас. Вазият шундай қолишда давом этса, улар “Насаф”, “Қўқон-1912” ва мураббийи ўзгарган АГМК билан яна икки мартадан майдонга тушиб чиқиши керак бўлади. “Нефтчи” катта фарқ билан ортда эканини инобатга олмаса, Про-Лигага сургун бўлмаслик йўлидаги кураш ҳам чемпионлик рақобатидан кам бўлмаслиги катта эҳтимол. 

Хуллас, чемпионатнинг қаймоғи ҳали олдинда. Ҳозирча эса мундиал беллашувларидан роҳатланиб турамиз. Футболчилар ҳам, мураббийлар ҳам, мухлислар ҳам, хуллас ҳаммамиз Жаҳон Чемпионатини кўрайлик, ҳавас қилайлик, ўрганайлик ва изланайлик. Танаффус шунинг учун ҳам керак эди. Яхши дам сизга ҳамдам бўлсин!

Муаллиф :
Рейтинг: +55   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика