UZ

Сўнгги янгиликлар

01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  0 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  1 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  1 22:55Сульшер МЮга вақтинчалик мураббий сифатида қайтишга тайёр  10 22:12"Барселона" Канселу бўйича "Ал Ҳилол"га таклиф юборди  0 22:01МЮ Аморимга истеъфо учун 10,05 млн фунт тўлаб бериши керак  3 21:18РАСМАН: Беҳруз Асқаров — ОКМК футболчиси!  1 20:52"Интер" Канселу трансфери бўйича "Ал Ҳилол" билан келишувга эришди, аммо...  2 20:24"Ман Сити" Гвардиол ва Диашнинг жароҳати сабаб қишки трансфер ойнасида ҳимоячи сотиб олмоқчи  17 19:50"Бавария"нинг порлаб келаётган юлдузи "Реал"да ўйнашни орзу қилади  3 19:22Ашортиа: "Андроникашвили билан биргаликда "Андижон" яхши натижаларига эришиши учун ёрдам берамиз"  1 18:57Вадим Абрамов: "Аввал бизга етарлича баҳо беришмасди, энди эса даража кўтарилди"  5 18:30"Сурхон" россиялик футболчиси билан келишувини 2 йилга узайтирди  5

Суперлига. Бўлинишда “Навбаҳор” ва “Қизилқум” пешқадам Янгиликлар

Суперлига. Бўлинишда “Навбаҳор” ва “Қизилқум” пешқадам

Суперлига ўйинлари менимча сизга ҳам ёқяпти. “Пахтакор”нинг Фарғонада очко йўқотиши, “Насаф”нинг тайёр ғалабани қўлдан чиқариши, Бухородаги “жанг” — сўнгги турни безади.

Жамоалар нисбатан каттароқ танаффусга чиқишди. Улар кўп тер тўкишди, тақвимдаги қийинчиликларга чидай олишди. Ташқаридан айтилаётган гаплар ўз йўлига, ҳозирги интилиш сақлаб қолинса ва молиявий қийинчиликнинг сунъий ташкил этилаётгани барҳам топса, чемпионат 2019 йил икки карра қизиқарлироқ бўлади. Шунингдек, жўжаларни санайдиган кузда ҳам даҳшатли ўйинлар кутиб турганини унутмаслик керак.

Чемпионлик йўлида

Форматга кўра, жамоаларни тенг иккига тақсимладик. Дастлабки олти клуб орасида энг кўп очко ишлагани барибир “Навбаҳор” бўлиб турибди. Бироқ унутмаслик керак, жадвал 22-турдан кейин ҳам шундай қолса, наманганликлар шу клублар билан яна икки мартадан майдонга тушиб чиқиши керак бўлади. Хуллас, осон эмас бу майдон ичра турмоқ. 

Жон сақлаш йўлида

“Қизилқум” ва “Сўғдиёна”нинг ўзига келиши, қуйидагича манзара ҳосил қилган. Бироқ бу ҳам ҳали ҳаммаси эмас. Вазият шундай қолишда давом этса, улар “Насаф”, “Қўқон-1912” ва мураббийи ўзгарган АГМК билан яна икки мартадан майдонга тушиб чиқиши керак бўлади. “Нефтчи” катта фарқ билан ортда эканини инобатга олмаса, Про-Лигага сургун бўлмаслик йўлидаги кураш ҳам чемпионлик рақобатидан кам бўлмаслиги катта эҳтимол. 

Хуллас, чемпионатнинг қаймоғи ҳали олдинда. Ҳозирча эса мундиал беллашувларидан роҳатланиб турамиз. Футболчилар ҳам, мураббийлар ҳам, мухлислар ҳам, хуллас ҳаммамиз Жаҳон Чемпионатини кўрайлик, ҳавас қилайлик, ўрганайлик ва изланайлик. Танаффус шунинг учун ҳам керак эди. Яхши дам сизга ҳамдам бўлсин!

Муаллиф :
Рейтинг: +55   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика