Пеп Гвардиола йирик мағлубиятдан сўнг: "Ҳимояда яхши ҳаракат қилдик"
03 фев 00:33
Янгиликлар
Пеп Гвардиола йирик мағлубиятдан сўнг: "Ҳимояда яхши ҳаракат қилдик"
"Манчестер Сити" бош мураббийи "Арсенал"га қарши ўйинда жамоаси умуман олганда яхши ўйнаганини маълум қилди.
"Мен фақат охирги 20-25 дақиқадан афсусдаман. Биз 60-70 дақиқа ичида қилаётган ишимизни унутиб қўйдик. Бу қийин ўйин. Ўйин бошида юз берган вазият бу мавсум жуда кўп содир бўлмоқда. Аммо 10-15 дақиқадан сўнг биз ўйинни қўлга олдик, жуда жуда яхши ўйнадик. Ҳисоб 1:1 пайтида импульс яхши эди. Битта нотўғри пас ва гол, кейин учинчи гол...
Шундан кейин ҳимоявий тарафдан қилишимиз керак бўлган ишни бажаришдан тўхтадик ва бироз сабрли бўла олмадик. Бу каби ўйин кўрсатганингиздан кейин рақиб ўзини янада қулайроқ ҳис қилади. Мен ўйиннинг охирги дақиқаларидан афсусдаман, холос. Қолган вақт? Мен жуда яхши ўйин кўрсатдик дея оламан. Ҳисобга қараб, бу ғалати туюлиши мумкин, аммо бу ҳақиқат. Биз яхши реакция кўрсатгандик. Ҳимояда яхши ҳаракат қилдик, тўп билан ҳам хавфли эдик", - дейди Пеп Гвардиола.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар