UZ

Сўнгги янгиликлар

11:53Ўзбекистон U-23 терма жамоаси асосий таркиби эълон қилинди  1 11:37Рауль Кумар: "Қатарга узоққа бориш мақсадида ташриф буюрганмиз ва биздан шуни кутишмоқда"  0 11:10Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ҳеч қандай рақибдан қўрқмаймиз"  13 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар топди  1 10:24АПЛ клуби Родриго трансфери бўйича "Реал" билан музокараларни бошлади  0 09:56Дешам ЖЧ-2026дан кейин қайси клубни бошқариши мумкинлиги маълум бўлди  1 09:28"Ливерпуль" январда ПСЖ етакчиси учун 130 миллион евро тўлаши мумкин  2 08:59Месси: "Мен бутун умримни "Барса"да ўйнаб ўтказаман, деб ўйлагандим"  2 08:31"Челси" "Реал" тарбияланувчисини сотиб олмоқчи  1 08:03Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум  22 07:35Sofascore. Йирик ҳисоб қайд этилган баҳсда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  3 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  3 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   4 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  24

"Пахтакор" йирик ғалабага эришган ўйинда Лобанов бир йўла икки марта пенальти қайтарди Янгиликлар

"Пахтакор" йирик ғалабага эришган ўйинда Лобанов бир йўла икки марта пенальти қайтарди

Туркиядаги йиғинда "Пахтакор" биринчи назорат учрашувида йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

Туркия учинчи лига иштирокчиси "Тургутлуспор"га қарши майдонга тушган "шерлар" 3:0 ҳисобида зафар қучишди. Биринчи бўлимда тўлиқ ташаббусга эга бўлган "шерлар" кўплаб қулай вазиятларни юзага келтиришди. 12-дақиқада Козак рақиб дарвозасини ишғол қилди. Кейинги дақиқада Безерранинг фаол ҳаракатидан сўнг Машарипов иккинчи тўп муаллифига айланди. Бўлим охиригача "Пахтакор" футболчилари бир қатор имкониятлардан фойдалана олишмади.

Иккинчи бўлимда таркибда ўзгаришлар юзага келди. Лобанов икки марта "Тургутлуспор" аъзоларининг пенальтидан тепган тўплари йўлига ғов бўлиб, маҳоратини намойиш қилди. 84-дақиқада Сайфиев ўйинда ҳисобни йирик кўринишга келтирди.

Навбатдаги назорат беллашувини "Пахтакор" 11 январь куни Туркия иккинчи лигаси вакили "Шанлиурфаспор" жамоаси билан ўтказади.


"ПАХТАКОР" - "ТУРГУТЛУСПОР" - 3:0 (2:0)

"Пахтакор": 
Суюнов (Лобанов, 46), Козак, Симич (Андреев, 63), Аъзамов, Шораҳмедов (Сайфиев, 63), Раҳматуллаев (Исматуллаев, 63), Аҳмедов (Аҳмадов, 63), Машарипов (Иброҳимов, 63), Искандеров (Синдаров, 63), Абдураҳимов (Ғанихонов, 63), Безерра (Ҳакимов, 63).

Голлар: Козак 12, Машарипов 13, Сайфиев 84.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика