UZ

Сўнгги янгиликлар

11:53ЎФА ва УзПФЛ раҳбарияти иштирокида 2026-йил режалари бўйича учрашув бўлиб ўтди  0 11:36Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда  2 10:40Суперлига-2025. Мавсумнинг ҳақиқий 10 кашфиёти  1 10:10Суперлига плей-офф учрашувларининг расмийлари маълум  2 09:55Суперлига-2025. Ўтган мавсумнинг энг ёш ва энг ёши катта футболчиси кимлар бўлди?  0 09:25Умар Адҳамзода "Пахтакор"ни тарк этди  6 08:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқмоқда  6 08:25"Атлетико" устидан қозонилган ғалабадан сўнг Флик нима деди?  4 07:55Пўлатхўжа Холдорхонов "Шўртан" билан хайрлашди  3 07:21"Бунёдкор" икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  1 03:32Италия кубоги. "Ювентус" ўз уйида "Удинезе"ни мағлубиятга учратди  0 03:00Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди  39 02:35АПЛ. "Манчестер Сити" "Фулхэм"га қарши драматик ўйинда қийин ғалабани қўлга киритди. Ҳусанов ўйнамади  21 02:08Холанд АПЛдаги 100-голини урди ва рекорд ўрнатди  1 00:57Винисиус ва "Реал" ўртасидаги шартнома бўйича музокаралар тўхтаб қолди  1

"Пахтакор" Тимур Кападзега таклиф билан чиқдими? Мураббий "Вильярреал"га бормоқчи Янгиликлар

"Пахтакор" Тимур Кападзега таклиф билан чиқдими? Мураббий "Вильярреал"га бормоқчи

Теглар :  Тимур Кападзе
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси собиқ бош мураббийи Тимур Кападзе "Ориат Доно" радиосидаги "Futbol+" эшиттиришида меҳмон бўлди.

- "Пахтакор" клубидан таклиф бўлдими?
- "Пахтакор" раҳбарияти мендан кейинги режаларимни сўрагани рост. Октябрь ойида амалиёт ўташга боришимни айтдим. Билишимча, клубда ҳозир Максим Шацких бош мураббий. Шу сабаб жиддий музокара бўлгани йўқ.

- Ўзи "Пахтакор"да қачондир ишлаш нияти борми?

- Футболчилик фаолиятимда энг кўп "Пахтакор"да ўйнаганман. Энг кўп совринни ҳам шу клубда қўлга киритганман. Қалбимда ҳар бир ўйнаган клубимнинг ўрни бор. Бу мураббийлик фаолиятимда янги чақирув бўлиш эҳтимоли бор, агар қачондир музокара ўтказсак ва амбициялари яхши бўлса нима учун йўқ? Лекин олдимда бошқа вариантлар ҳам бор.

- Октябрь ойида қайси клубларда амалиёт ўтамоқчисиз?

- Россияда ЦСКА клуби билан келишдик. Дмитрий Черишев орқали Испаниянинг "Вильярреал" клуби бош мураббийи Марселино Гарсия Тораль билан ҳам гаплашдик. Фақат муддатини келишиш керак, ҳозирча музокара давом этмоқда. Яна иккита клубдан рад жавоби келди," - деди Тимур Кападзе.

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика