UZ

Сўнгги янгиликлар

22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  0 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  0 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  3 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0 21:21АПЛ. "Эвертон" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум!  4 21:12Эртадан Ўзбекистон кубоги старт олади  1 21:00Клублар рейтинги. Мингталикдан Ўзбекистоннинг икки клуби ўрин олди, улар орасида "Пахтакор" йўқ  17 20:45"Ливерпуль" 10 мавсумлик антирекордини такрорлади  1 20:32Тожикистон терма жамоасига Суперлиганинг икки нафар футболчиси чақирилди  0 20:15Эмре Жан шартномани узайтирди  0 20:08Футбол афсонаси Янги Каледонияни жаҳон чемпионатида иштирок этишга лойиқ деб ҳисоблайди  3 19:43Слотнинг кетиш вақти келдими? "Ливерпуль" сўнгги уч ўйинида иккинчи марта мағлуб бўлди  24 19:15Португалия ва Колумбия ЖЧ-2026 учун мўлжалланган либосларини тақдим этди  10 18:54Пеп Гвардиола финал олдидан қандай фикрда?  2 18:40Япония - аёллар ўртасида Осиё кубоги ғолиби!  0

"Пахтакор": Шота Арвеладзени табриклаймиз! Янгиликлар

"Пахтакор": Шота Арвеладзени табриклаймиз!

Бугун "Пахтакор" бош мураббийи Шота Арвеладзе 45 ёшни қарши олмоқда.

Шота футболчи сифатида жуда машҳур бўлган. У «Мартве» (Грузия), «Динамо» (Тбилиси, Грузия), «Трабзонспор» (Туркия), «Аякс» (Голландия), «Рейнжерс» (Шотландия), «АЗ» (Голландия) ва «Леванте» (Испания) клубларида ўйнаган.

Шота Юстинович Грузия терма жамоаси тарихида энг яхши тўпурар саналади - 26 гол муаллифига айланган. 11-рақамли либос Грузия ФФ қарори билан умрбод унга берилган.

Фаолиятида 610 учрашувда майдонга тушган Шота Арвеладзе 383 тўп киритган.

Шота Арвеладзе ўтган йилнинг июнь ойида "Пахтакор" бош мураббийига айланган. Мураббийлик фаолиятини 2008 йил АЗ клубида Луи Ван Галнинг ёрдамчиси сифатида бошлаган. Кейин Туркияда "Қайсериспор" ва "Қосимпошо" жамоаларини бошқарган. Исроилда «Маккаби» Тель-Авив клубида ишлаган.

Шота Арвеладзенинг совринлари:
- "Аякс" таркибида Голландия чемпиони (1997/98) ва Голландия Кубоги соҳиби (1997/98 ва 1998/99);
- "Рейнжерс" таркибида Шотландия чемпиони (2002/03 ва 2004/05) ва Шотландия Кубоги соҳиби (2001/02 ва 2002/03).
- Грузиянинг энг яхши футболчиси (1994, 1998 ва 2007)
- Туркия чемпионати тўпурари (1995/96).

Шунингдек, бугун Шотанинг эгизаги Арчил Арвеладзенинг ҳам туғилган куни. У «Динамо» (Тбилиси, Грузия), «Трабзонспор» (Туркия), «НАК Бреда» (Голландия), «Кёльн» (Германия), «Локомотив» (Тбилиси) клубларида ўйнаган. Грузия терма жамоаси сафида 8 йил мобайнида майдонга тушган.

"Пахтакор" футбол клуби Шота ва Арчил Арвеладзени туғилган куни билан табриклайди. Уларга узоқ умр, саломатлик, ҳаёти ва фаолиятида янги зафарлар тилаб қолади!

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика