UZ

Сўнгги янгиликлар

20:52МЮ Гарначони 70 млн фунтга сотишга тайёр. Вингерга кимлар қизиқмоқда?  1 20:44ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  428 20:17Тарих сизнинг қўлингизда – Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари имзолари қўйилган футбол тўпини ютиб олинг!  3 19:48Абрамович футбол клубига эгалик қилишни хоҳламаяпти  4 19:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Корея Кувайт дарвозасига 4 та тўп киритди  2 18:26Осиё Кубоги-2027 саралаши. Тожикистон Филиппин билан муроса кўчасини танлади  1 17:51ЖЧ-2026 саралаши. Осиё гранди Индонезияни "савалади", Хитой сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди  5 16:42"Бавария" келгуси мавсум учун уй формасини намойиш этди  4 16:12"Арсенал" футболчисини "Крузейро"га сотди  0 15:38Шомуродовнинг устози Италия терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  5 15:09"Ал Насср" Испания терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 14:43Ислом Иномов "Бунёдкор"ни тарк этди  2 14:14Хурсандчиликдан кейинги "бўшлиқ"ни тўлдириши лозим бўлган Кападзе севимли услубига қайтадими?!  30 14:00Тариқ Салмон: "Рақибимиз ўз юртбоши кўз ўнгида мағлуб бўлишни истамайди"  6 13:43"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси жамоани тарк этди  2

"Пахтакор" "Рома" билан дуранг ўйнаганига 46 йил бўлди Янгиликлар

"Пахтакор" "Рома" билан дуранг ўйнаганига 46 йил бўлди

Теглар :  РомаПахтакор
1972 йил "Пахтакор" ўртоқлик учрашувида Италияда "Рома"га қарши учрашувда майдонга тушган.

"L´Unita" газетаси шарафига ўтказилган учрашув 1972 йил 27 сентябрь куни Римдаги "Олимпико" стадионида бўлиб ўтган. Ўша пайтда римликларни аргентиналик таниқли мураббий, жаҳон футболидаги энг машҳур мутахассислардан бири ҳисобланган Эленио Эррера бошқарарди. Жамоамизга эса Вячеслав Соловьёв бошчилик қилган. Бир мавсум илгари бир очко фарқ туфайли УЕФА Кубоги йўлланмасидан қуруқ қолган "Рома" билан учрашувда 1:1 ҳисоби қайд этилган. Биринчи бўлимда ҳар икки жамоанинг ҳужумлари самарасиз якунланган. "Пахтакор"нинг ўйин борасида мезбонлардан ҳеч бир жабҳада қолишмагани ўйин шарҳларида эътироф этилган.

Иккинчи бўлимда римликлардан Лучо Муезан ҳисобни очган. Ҳисобни тенглаштиришга уринган "Пахтакор" буни камчиликда уддалаган. 86-дақиқада Раззоқ Турғунов майдондан четлатилган. Орадан икки дақиқа ўтгач, Владимир Фёдоров аниқ зарбаси билан мувозанатни тиклаган. Шу тариқа беллашув 1:1 ҳисобида якунига етган.


"РОМА" - "ПАХТАКОР" - 1:1
1972 йил 27 сентябрь. Рим. "Олимпико" стадиони. 18000 томошабин.
Ҳакам:
Луижи Фрассо (Италия).
"Рома": Альберто Жинульфи, Жоржо Морини, Франко Печченини, Эльвио Сальвори, Альдо Бет, Сержо Сантарини, Анжело Орадзи, Валерио Спадони, Лучо Муезан, Франко Кордова, Вальтер Францот.
(2-бўлим): Альберто Жинульфи, Франческо Скаратти, Жованни Бертини, Франческо Рокка, Ренато Капелли, Сержо Сантарини, Иво Банелла, Стефано Пеллегрини, Лучо Муезан, Франко Кордова (Агостино Ди Бартоломеи, 66), Роберто Вики.
Мураббий - Эленио ЭРРЕРА (Аргентина).
"Пахтакор": Александр Говоров, Юрий Басов (Раҳим Мўминов, 46), Владимир Штерн, Виктор Варюхин, Раззоқ Турғунов, Юрий Иванов (Анатолий Лисаковский, 72), Вячеслав Солохо (Баҳодир Иброҳимов, 46), Вячеслав Кузьмин, Биродар Абдураимов, Владимир Фёдоров, Михаил Ан.
Мураббий - Вячеслав Соловьёв.
Голлар: Муезан, 47 - 1:0. Фёдоров, 88 - 1:1.
Четлатиш: Турғунов, 86.


Рейтинг: +52   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика