UZ

Сўнгги янгиликлар

23:45Бубаня "Металлург" ихтиёрига етиб келди  1 23:23АПЛ. "Манчестер Сити" – "Фулхэм". Таркиблар маълум!  12 23:07"Тоттенхэм"ни бошқариш учун номзодлар маълум  3 22:40ОКМК назорат ўйинида "Ротор"га ютқазди  0 22:13"Барса" президентлигига номзод Виктор Фонт: "Клубнинг "Реал" эмас, Месси билан алоқани узганини кечириб бўлмайди"  7 21:28ОЧЛ 2. Туркманистонга юлдузларсиз борган "Ал Насср" "Аркадағ"ни мағлубиятга учратди  1 21:05Эшитдик-да! "Нефтчи"нинг легионер ҳужумчиси "Қўқон-1912"га ўтишга яқин  10 20:38Тарихда шу кун. Ўзбекистон - Баҳрайн 0:1, Нестеров йиғлаган оқшом  6 20:28"Реал" ва УЕФА Европа футболи манфаати йўлида келишувга эришишди  13 19:56"Мадрид ўз тарихидаги шармандаликни яширмоқчи!" — Тони Фрейша "Реал"ни қоралади  19 19:39"Буни "Реал"дан сўранг!" — Ханси Флик Мадрид клубининг Кубокдан чиқиб кетганига шаъма қилди  19 19:30Назорат баҳси. "Динамо" Арманистоннинг энг совриндор жамоасини мағлуб этди  9 19:25Мбаппе жазодан қутилиб қолди! Ҳакам "Мадрид" юлдузининг "қилиғи"ни пайқамай қолган  3 18:53"Барселона"нинг икки етакчиси "Атлетико" билан ўйнамайди  5 18:18Расман: Игорь Суров — «Машъал» бош мураббийи!  9

"Пахтакор": Рақибимиз "Нафт" билан танишинг Янгиликлар

"Пахтакор": Рақибимиз "Нафт" билан танишинг

24 февраль, сешанба куни “Пахтакор” ОЧЛнинг 1-турида Теҳроннинг “Нафт” жамоасини қабул қилади.
Ушбу жамоа жорий мавсумда Эрон чемпионатида пешқадамлар қаторида бормоқда. Ўтган мавсумда ҳам охирги тургача “Нафт” олтин медаллар учун курашда асосий фаворит бўлиб турганди.

“НАФТ” ФУТБОЛ КЛУБИ
Ташкил топган санаси
: 1950 йил 23 август
Стадиони: “Тахти”, ОЧЛ учун “Озоди”
Эгаси: Эрон миллий нефт компанияси
Бошқарувчиси: Мансур Ғанбарзода
Бош мураббийи: Али Ризо Мансуриян
 
“Нафт” 1950 йил ташкил этилган. Клубга Эрон миллий нефт компанияси ҳомийлик қилишни бошлагандан кейин жамоа ўсишга эришди. Дастлаб Теҳрон биринчилигидан мамлакат чемпионатининг учинчи лигасига кўтарилган жамоа кейин аста-секинлик билан юқори дивизион сари интилишни бошлади. Ниҳоят, орадан йиллар ўтиб, юқори лигада ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритди. Ўтган мавсумда жамоа сўнгги тур арафасида биринчи ўринда бораётганди. Охирги турда “Сепахан”га имкониятни бой бериб, 3-поғонага тушиб кетди. Саралаш босқичида “Ал Жаиш”ни доғда қолдирган теҳронликлар илк марта Чемпионлар лигаси гуруҳ баҳсларида қатнашишади.

Бош мураббий Эроннинг кўзга кўринган футболчиларидан бири саналган Али Ризо Мансурияндир. У “Истиқлол” ва терма жамоадаги ўйинлари орқали ишқибозлар олқишларига сазовор бўлган. “Нафт”ни ҳозирча яхши бошқариб келмоқда. Жамоа Эрон Кубогида финалга йўл олди ва чемпионатда пешқадам бўлиб турибди.

Али Ризо МАНСУРИЯН
Туғилган санаси:
02.12.1971
Туғилган жойи: Теҳрон, Эрон
Футболчиликдаги амплуаси: ярим ҳимоячи
Ўйнаган жамоалари: 1993-1995 “Парс Худро”, 1995 “Истиқлол”, 1996 “Балестиер” Сингапур, 1997 “Гейланг Юнайтед” Сингапур, 1997-1998 “Истиқлол”, 1998-1999 “Ксанти” Греция, 1999-2000 “Аполлон” Кипр, 2000-2002 “Санкт Паули” Германия, 2002-2008 “Истиқлол”.

Эрон терма жамоасида 1996-98 йилларда 46 учрашувда 8 тўп киритган.

Бошқарган жамоалари: 2008-2009 “Истиқлол” (ёшлар), 2009 “Пас”, 2010-2011 Эрон терма жамоаси (ёрдамчи), 2011 Эрон терма жамоаси, 2011-2014 Эрон олимпия терма жамоаси, 2014 йилдан “Нафт”да.

Жамоа таркибида маҳаллий тажрибали футболчилар қаторида кўплаб ёшларни кўриш мумкин. Шунингдек, бразилиялик ҳимоячи Падовани, камерунлик ярим ҳимоячи Вириком ва голландиялик ҳужумчи Дикмэнлар ҳам бор. “Нафт” жамоавий ўйин намойиш этиши сабабли алоҳида футболчини таъкидлаб ўтиш қийин. Ушбу клуб биз учун ҳозирча нотаниш жамоа ҳисобланади.

Дарвозабонлар
1. Алиризо Бейранванд
30. Аҳмад Гоҳари
40. Воҳид Шейхвейси
99. Али Муҳсинзода

Ҳимоячилар
4. Сиамак Куруши
5. Амин Ҳажмуҳаммади
12. Мейсам Жудаки
13. Воҳид Ҳамдинажод
14. Саид Лутфи
17. Баҳром Даббағ
20. Леандро Падовани (Бразилия)
22. Ризо Алиари
42. Али Моғтадаи

Ярим ҳимоячилар
2. Меҳди Шири
6. Алиризо Иззати
7. Ҳуссайн Иброҳими
8. Давид Вириком (Камерун)
9. Воҳид Амири
11. Камол Камябиниа
16. Аббос Буазар
23. Иман Мобали
27. Араш Ризованд
44. Фарид Маҳдизода
66. Муртазо Пуралиганжи

Ҳужумчилар

10. Ғуломризо Ризои
31. Али Горбани
41. Юсуф Арж
45. Муҳаммад Пак Наҳад
77. Арсалан Мотаҳҳари
88. Донован Дикмэн (Голландия)
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика