UZ

Сўнгги янгиликлар

09:56"Реал"нинг асосий футболчиларидан бири терма жамоаси сафида жароҳат олди  0 09:28VI Ислом Бирдамлик ўйинларида бронза медалини қўлга киритган футзал терма жамоамиз тантанали тарзда кутиб олинди  0 08:59МЮ қишда ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи. Жамоа иккита футболчидан бирини танлайди  0 08:31Месси яна бир мундиалда ғалаба қозониш ёки "Олтин тўп"ни қўлга киритиш ўртасида танлов қилди  4 08:03МЮ "бразилиялик Холанд"га қизиқиш билдирмоқда  0 07:37Аморим: "У мен учун ҳақиқий намуна"  0 00:58"Атлетико" Симеоненинг ўғли билан шартномани узайтиришга яқин турибди  0 00:16Родриго Лондон клубига ўтадими?  0 23:10"Манчестер Юнайтед" Кеннет Айхгорнга қизиқиш билдирмоқда  1 22:25"Ливерпуль" ва "Ювентус" "Бавария" форварди учун курашмоқда  2 21:38"Барселона" Кейн учун 64,5 млн евро товон пули тўлашга тайёр. "Бавария" форварди Левандовскийнинг ўрнига идеал номзод сифатида кўрилмоқда  11 20:58U-21 биринчилиги. "Пахтакор" - чемпион!  3 20:36Эндрик учун янги даъвогар пайдо бўлди  2 19:55Криштиану Роналду қизини 8 ёши билан табриклади: "Даданг сени жуда яхши кўради ????"  5 19:34Карло Анчелотти: "Реал"да дуранг — бу инқирознинг бошланиши?"  2

Суперлига. Камчиликда қолиб кетган ва кўплаб вазиятларни кўкка совурган "Пахтакор" "Қизилқум" билан дуранг қайд этди Янгиликлар

Суперлига. Камчиликда қолиб кетган ва кўплаб вазиятларни кўкка совурган "Пахтакор" "Қизилқум" билан дуранг қайд этди

"Пахтакор" ҳамда "Қизилқум" ўртасида ўтказиладиган Суперлиганинг 9-тур учрашуви бўлиб ўтди.

"Пахтакор" – "Қизилқум" 1:1
25 май. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 19:00
Бош ҳакам: Фарруҳ Янсупов
Қанот ҳакамлари: Расул Фозилов, Максим Нечохин
Захира ҳаками: Никита Мустафин
VAR: Равшан Абдувоҳидов
AVAR: Бахтиёрхўжа Шавкатов
Назоратчи: Александр Попов
Комиссар: Диёр Хотамқулов
Голлар: Элгуджа Лобжанидзе 42` — Достонбек Ҳамдамов 51`


"Пахтакор": 35.Павел Павлюченко, 2.Беҳруз Асқаров, 3.Шаҳзод Азмиддинов, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 8.Диёр Ҳолматов, 10.Драган Черан, 15.Диёрбек Ортиқбоев (31.Муҳаммадали Усмонов 46), 17.Достонбек Ҳамдамов, 22.Умар Адҳамзода, 27.Сардор Собирхўжаев, 55.Муҳаммадрасул Абдумажидов.
Захира: 12.Владимир Назаров, 14.Нурлан Ибраимов, 18.Саидумархон Саиднуруллаев, 20.Дилшод Абдуллаев, 24.Кирилл Тодоров, 29.Муҳриддин Пазлиддинов, 79.Абдушукур Махаматов, 99.Аббос Эргашбоев.

"Қизилқум": 12.Роберт Озолс, 4.Илҳомжон Ваҳобов, 7.Даврон Анваров, 8.Гиорги Кухианидзе, 10.Элгужа Лобжанидзе, 13.Николай Тарасов, 17.Муҳаммадали Ғиёсов, 22.Шаҳзодбек Раҳматуллаев (71.Жамолиддин Убайдуллоев 46), 23.Самандар Шукуриллаев, 27.Шаҳбоз Жўрабеков, 77.Файзуллобек Жуманқўзиев (99.Асадбек Асадов 72)
Захира: 1.Хумоюншох Сайётов, 9.Хумоюн Абдуалимов, 14.Файзулла Қамбаров, 24.Абдуҳолиқ Турсунов, 28.Акмалжон Музафаров, 76.Рамазон Раббимов, 79.Диёр Рахматиллоев.


Пахтакор

Достонбек Ҳамдамов - 51'

Суперлига. 9-тур

25/05/2024, 19:00

1
:
1
Тугади

Қизилқум

Элгужа Лобжанидзе - 41'

45'
90'
51'  Достонбек Ҳамдамов
56'  Сардор Собирхўжаев
41'  Элгужа Лобжанидзе



Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди.

ЯНГИЛАШ



Бўлди, Фарруҳ Янсупов финал ҳуштагини чалди ва беллашув 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. 

90+5-дақиқа. "Пахтакор" вакили ҳужумда фол ишлатди.

90+3-дақиқа. "Қизилқум" бурчак зарбаси ишлаб олди. Бироқ бу сафар ҳам стандартдан "бир иш" чиқмади.

90-дақиқа. Учрашувнинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди

88-дақиқа. Ҳамралиев зўр зарба берди, аммо Роберт ҳам ажойиб сейв амалга ошириб, жамоасини муқаррар голдан қутқариб қолди.

84-дақиқа. Жўрабеков индивидуал ҳаракатлар эвазига бир неча нафар рақибларини ортда қолдириб, жарима майдончасига кириб борди ва зарба йўллади, лекин ҳимоячи охирги паллада тўп йўлига тўғаноқ бўлди. Бурчак зарбасидан кеийн иш зарбагача етиб бормади.

80-дақиқа. Черан яна бир қулай имкониятдан фойдалана олмаяпти. Ҳаводан узатилган тўпни Драган ҳимоячиларнинг таъқибисиз, хотиржам ҳолда дарвозага йўллади, лекин бу сафар ҳам мўлжалда адашди. 

75-дақиқа. Холматов ўрнидан турди ва ўйинни давом эттира олади.

74-дақиқа. Огоҳлантириш! Самандар Шукуриллаев майдон марказида рақибига нисбатан қўпол ҳаракат қилди ва карточка ишлаб олди. 

72-дақиқа. Ўзгариш! Жуманқўзиев ўйин давом эттира олмайдиган бўлиб чиқди. Унинг ўрнига Асадбек Асадов майдонга тушди.

71-дақиқа. Жуманқўзиев майдонда ётибди. Зўриқиш оқибатида, футболчининг оёқ томирлари тортишиб қолган кўринади.

68-дақиқа. "Қизилқум" тўпни назорат қилмоқда.

65-дақиқа. Муҳаммадқодир Ҳамралиев узоқ масофадан зарба йўллади, дарвозабон такрорий уринишда тўпни ушлаб олди. 

62-дақиқа. "Пахтакор" яна вазият бўлди. Бироқ охирги зарбага аниқлик етишмади. 

61-дақиқа. Черан+Ҳамдамов комбинациясидан кейин Достонбек дарвозабон билан бирга-бир вазиятда қолиши мумкин эди, лекин биринчидан, вингер тўпни ўзига ўнглай олмади, иккинчидан, ён ҳакам ўйиндан ташқари ҳолат қайд этди.

59-дақиқа. Черан "Пахтакор"ни олдинга олиб чиқиши керак эди. Умар Адҳамзоданинг фаоллигидан кейин Черан қулай вазиятдан боши билан тўпни ноаниқ йўллади. 

58-дақиқа. Бир киши кўп бўлиб олган "Қизилқум" дарҳол олдинга ташланди. Лекин узатмага аниқлик етишмади.

56-дақиқа. ОгоҳлантиришҲакам билан тортишгани учун Черанга сариқ!

56-дақиқа. ҚИЗИЛ! Вазиятни такроран кўриб чиққан Янсупов "Пахтакор" ярим ҳимоячисига қизил карточка кўрсатди!

"VAR". Собирхўжаевга қизил карточка кўрсатилиши мумкин.

51-дақиқа. ГОООООЛ! Ҳамдамовнинг фаоллигидан кейин тўп олиб қўйилди ва тезкор ҳужумни Достонбекнинг ўзи аниқ зарбаси билан якунлади. 

48-дақиқа. Лобжанидзега нисбатан фол ишлатилди. Файзуллобек Жуманқўзиев узатмаси қовушмади ва ҳимоячи тўпни қайтарди.

46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди!

Ўзгариш! Диёрбек Ортиқбоев ўрнига эса Муҳаммадали Усмонов тушди.

Ўзгариш! Шаҳзодбек Раҳматуллаев танаффусдан қайтмади ва унинг ўрнини Жамолиддин Убайдуллаев эгаллади. 

Айнан шу паллада Фарруҳ Янсупов бўлим якунланганини билдирувчи ҳуштагини чалди — танаффус!

45+6-дақиқа. Зарбани Холматов амалга оширди — бироз ноаниқ.

45+5-дақиқа. Огоҳлантириш! Даврон Анваров олдинга ўтиб кетаётган Собирхўжаевни йиқитгани учун сариқ карточкага лойиқ кўрилди. "Пахтакор" учун яна бир стандарт, аммо масофа бироз узоқроқ.

45+4-дақиқа. Мезбонлар бурчак зарбасидан наф чиқара олмади.

Черан тўпни ердан йўналтиришга қарор қилди, ҳимоячига тегиб тўп майдонни тарк этди.

45+2-дақиқа. Жарима майдончаси яқинида Холматовга нисбатан фол ишлатилди. Хавфли вазият бўлиши мумкин. 

45-дақиқа. Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди.

44-дақиқа. "Қизилқум" вакиллари тўпни узоқлаштиришди.


42-дақиқа. ГООООООЛ! Элгужа Лобжанидзе рақибини жуда чиройли тарзда доғда қолдириб, зарба йўллади ва "Қизилқум"ни олдинга олиб чиқди.

38-дақиқа. Тўп учун курашда Ҳамдамов Гиорги Кухианидзенинг оёғини босиб олди.

35-дақиқа. "Пахтакор" дарвозаси олдида хавфли вазият юзага келди. Лобжанидзенинг зарбасидан кейин тўп тўсинга тегди ва Павлюченко уни майдондан чиқариб юборди.

33-дақиқа. Бурчакдан узатилган тўп майдонинг қарама-қарши томонидан чиқиб кетди.

Ўйин давом этади.

29-дақиқа. Абдумажидовнинг қанотдан узатмасидан кейин Достонбек Ҳамдамов тўпни дарвозага йўллаганди, лекин тўп йўлига Жўрабеков тўғаноқ бўлди... Бироқ тўп унинг қўлига тегмадимикин? "VAR" вазиятга ойдинлик киритиб беради.

28-дақиқа. "Пахтакор" тўпни ўз назоратида ушлаб турибди.

25-дақиқа. Меҳмонлар бурчак зарбаси ишлаб олишди. Узатмадан кейин Павлюченко тўпни муштлари билан узоқлаштирди.  

23-дақиқа. "Қизилқум"нинг ўнг қанотдан уюштирган ҳужуми хавфли тус олаётганди, лекин ҳимоячилар хавфни бартараф этишди.

18-дақиқа. Такрорий уринишда яна Драган зарба йўллади, аммо унинг бош билан берган зарбасидан кейин тўп мўлжалга аниқ бормади.

17-дақиқа. Яхши ҳужумдан кейин Черан ҳисобни очиши мумкин эди, аммо ҳимоячи зарба йўлига тўғаноқ бўлди.

14-дақиқа. Диёр Ҳолматовнинг яхши узатмасидан кейин Ҳамдамов тўпни жарима майдончаси марказига йўллади, лекин шериклари бу тўпга ета олишмади.

12-дақиқа. Рақиб жарима майдончасига ёриб киришда Шаҳбоз Жўрабеков ҳимоячига нисбатан фол ишлатди.

10-дақиқа. "Қизилқум"нинг ҳужуми охирига етмай қолди.

Йўқ, гол инобатга олинмади. "Шерлар" гол урган ҳужумда чиндан ўйиндан ташқари ҳолат кузатилгани ошкор бўлмоқда. 

"VAR" ишга киришди...

6-дақиқа. ГОООООЛ!  "Пахтакор" тезкор ҳужумини Достонбек Ҳамдамов ўнг қанотдан ривожлантирди ва олдинга ўтиб бориб, тўпни параллель равишда ҳаракатланаётган шеригига етказди у мўлжалда адашмади, лекин... Ҳакам ўйиндан ташқари ҳолатда қолганини қайд этишди.

4-дақиқа. Босим остида қолган "Пахтакор" ҳимоячиси тўпни майдон ташқарисига тепиб юборди.

1-дақиқа. Ўйин бошланди!


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика