UZ

Сўнгги янгиликлар

22:39Ўртоқлик ўйинлари. “Хоразм”, “Нефтчи”, “Сурхон”, “Бухоро” ва “Қизилқум” Анталияда хориж клублари билан ўйинлар ўтказишди  0 22:12Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  36 22:07АПЛ. "Арсенал" ва "Челси" рақибларига 3 тадан гол урди, "Астон Вилла" эса яна очко йўқотди  4 21:27Ўртоқлик ўйини. “Пахтакор” “Қайрат” билан дуранг ўйнади  4 21:03Ўртоқлик ўйини. “Локомотив” Чехия жамоаси билан дуранг ўйнади  2 20:30БАА Про лигаси. Ўзбек дербисида Абдуллаев жамоаси Шукуров ўйнаётган "Бани Яс"ни мағлуб этди  0 20:10Футзал бўйича Осиё кубоги финали. Эрон пенальтилар сериясида Индонезияни мағлуб этиб, 14-бор бош совринни қўлга киритди  15 19:26АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  45 18:50Ўртоқлик ўйини. “Ғазалкент” Россия жамоасини мағлуб этди  3 18:34"Челси" форварди "Вильярреал"га ўтиши мумкин  0 18:10"Манчестер Юнайтед" Луис Энрикега мурожаат қилди. Испаниялик ўз жавобини берди  9 16:53"Барселона" Суперлигани тарк этганини эълон қилди. Лойиҳада фақат "Реал" қолди  34 15:56"Олимпик" Пролига иштирокчилари орасида йўқ, футболчи ва ходимлар 2025 йилнинг май ойидан бери маош олишмаган  7 15:49Ўртоқлик ўйини. “Бухоро” Россия жамоаси билан дуранг ўйнади  3 15:15"Тоттенхэм" Галлахердан ҳафсаласи пир бўлди  3

"Пахтакор" Ўзбекистон чемпионатида 2000-голини урди Янгиликлар

"Пахтакор" Ўзбекистон чемпионатида 2000-голини урди

"Металлург" билан учрашувда Азиз Турғунбоев киритган тўп "Шерлар"нинг Ўзбекистон чемпионатидаги 2000-голига айланди.

"Шерлар"нинг Ўзбекистон чемпионатидаги илк голини Олег Синелобов 1992 йил Косонсойда "Косонсойчи" жамоаси дарвозасига урган. 100-гол эса Шуҳрат Мақсудов ҳисобига ёзилган. Ҳимоячи бўлишига қарамай, Улуғбек Рўзимов икки бор юбилей голлари муаллифига айланган. Зайниддин Тожиев ва Александр Гейнрих ҳам шундай натижага эришган. Гейнрих "Пахтакор"нинг 1000-голини ургани эътиборга молик. 2005 йил Тошкентда "Металлург"га қарши беллашувда у бундай натижага муваффақ бўлган. Марат Бикмаев "Андижон" билан баҳсда 1800-тўпни киритганди. "Бухоро" билан баҳсда 2020 йил Игорь Сергеев 1900-тўпни киритган. Бекободда "Металлург"га қарши беллашувда эса Азиз Турғунбоев 2000-гол муаллифига айланди.

Қуйида юбилей голлар муаллифлари билан танишинг

1 - Олег Синелобов

100 - Шуҳрат Мақсудов

200 - Улуғбек Рўзимов 

300 - Улуғбек Рўзимов 

400 - Самад Нарзиқулов

500 - Игорь Шквирин

600 - Соли Қурбонов

700 - Леонид Кошелев 

800 - Сервер Жепаров 

900 - Зайниддин Тожиев 

1000 - Александр Гейнрих 

1100 - Ихеруоме Уче

1200 - Зайниддин Тожиев 

1300 - Александр Гейнрих 

1400 - Шерзод Каримов 

1500 - Ойбек Қиличев 

1600 - Станислав Андреев 

1700 - Игорь Сергеев

1800 - Марат Бикмаев

1900 - Игорь Сергеев

2000 - Азиз Турғунбоев

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика