UZ

Сўнгги янгиликлар

13:15Ўзбек клублари ўз тарихида илк бор ЖЧ учун ФИФАдан компенсация олади  3 13:10Футзал. Бугун Кака бошчилигидаги Қозоғистон терма жамоаси Тошкентга келади   2 12:57“Машъал” жамоаси 1111-расмий учрашув остонасида  1 12:50Месси терма жамоа тарихидаги рекордчига айланди  9 12:09Қайси терма жамоалар ЖЧ-2026 иштирокчисига айланиб улгуришди?  4 11:36Марокаш Германия ва Испания ўрнатган жаҳон рекордини янгилади   1 10:52Ван Бастен ван Дейк ҳақида: "У дунёнинг энг яхши ҳимоячиси бўлиши мумкин, лекин етакчи эмас"  4 10:23Пролига. 17-тур ҳакамлари маълум  0 10:10Ўртоқлик учрашуви. Аргентина йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Мессидан иккита ассист  9 09:54МЮ 33 ёшли Каземиро билан шартномани узайтириши мумкин, фақат бир шарт билан  0 09:25"Локомотив" стадионига чим ётқизиш ишлари бошланди  4 08:56"Манчестер Сити" Германия терма жамоаси ҳимоячиси учун "Реал" билан курашиши мумкин  0 08:27ЖЧ йўлланмасини қўлга киритган Саудия Арабистони термаси футболчилари катта миқдорда бонус олишади  7 07:58Миср - Ўзбекистон ўртасидаги ўртоқлик учрашувининг санаси маълум  11 07:30ЖЧ-2026 саралаш. Африка қитъасидан ЖЧ йўлланмасини қўлга киритган барча терма жамоалар номи маълум  8

"Пахтакор", "Навбаҳор" ва "Нефтчи" Ўзбекистон чемпионлиги учун охирги тургача курашади" — Андрей Фёдоров Янгиликлар

"Пахтакор", "Навбаҳор" ва "Нефтчи" Ўзбекистон чемпионлиги учун охирги тургача курашади" — Андрей Фёдоров

Ўзбекистонлик таниқли собиқ футболчи ва мураббий, "Нефтчи", "Локомотив" жамоаларида тўп тепган Андрей Фёдоров айни пайтда юртимизда бўлиб турибди.

Мутахассис U-23 Осиё кубоги саралаш босқичидан ўрин олган Ўзбекистон - Гонконг учрашувини бевосита стадиондан кузатди. Биз эса фурсатдан фойдаланиб Андрей Витальевичнинг ўйиндан олган таассуротлари, футболчиларимизнинг Россия клубларидаги ўйинлари ва Ўзбекистон чемпионати ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик. 

- Албатта Ўзбекистон кўрсатган ўйин ёқди. Лекин рақибнинг даражасини ҳам унутмаслик керак. Гонконг фақат 15 дақиқа қаршилик кўрсата олди. Гол уриб олганимиздан сўнг футболчилар хотиржам ўз ўйинларини кўрсатишга ўтишди. Чунки олдинда Эрон билан муҳим ўйин кутиб турибди. Менга эса футболчиларнинг ўйинга бўлган муносабати ёқди. Рақиб енгил, деб хотиржамликка берилиб кетишмади. Ҳар бир вазиятни голга айлантиришди. 

- Ўзбекистон чемпионати учрашувларини тўлиқ кўрмаётган бўлсамда, ижтимоий тармоқларда вазиятлардан яратилган видеоларни кузатиб бормоқдаман. Чемпионлик учун 3-4 жамоа курашади. Булар "Пахтакор", "Навбаҳор", "Нефтчи". Битта жамоани кўрсатиш қийин. Охирги тур олдидан очколар фарқи ҳам катта аҳамият касб этади. Бу борада барчага омад тилайман. Ўйлайманки, кураш охирги тургача давом этади. 

- Ўзбекистонлик футболчилар рус клубларига ўтмоқда. Одатда кўплаб мураббийлар ўзбекистонлик футболчилар ҳақида сўрайди. Мендан сўраганларга шунчаки кўрмасдан туриб футболчиларнинг сифатлари ҳақида гапира олмайман. Шу боис мана стадиондан ўзим кузатишга қарор қилдим. Айрим футболчилар эътиборимни тортди. Уларнинг салоҳиятига келсак, барчаси ўзларига боғлиқ. Дейлик, Аббос Файзуллаев ва Умарали Раҳмоналиевда ажойиб сифатлар бор. Файзуллаев атлетик тарафлама жуда енгил футболчи. ЦСКА сафидаги ўйинларини кўрдим, жисмоний куч тарафлама ўзининг энг яхши жиҳатларини кўрсата олишга қийналди. Лекин иккисининг ҳам салоҳияти юқори. 

-"Локомотив"да яхши дамларни ўтказгандик. Уларнинг жойи Суперлигада. Аминманки, бу йил Про лигада вазифани бажариб элитага қайтади. Клубга бу йўлда омад тилайман.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика