"Пахтакор" - "Навбаҳор". Жамоа либослари ранги аниқ бўлди

Narzulla Saydullayev
24 апр 2018, 12:01
Суперлиганинг 8-туридаги "Пахтакор" ва "Навбаҳор" жамоалари ўртасидаги учрашувдан аввал йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда беллашувни яхши ташкил қилишда ёрдам берадиган турли масалалар комиссар ҳамда клублар вакиллари томонидан муҳокама қилиб ўтилди. "Пахтакор" эртанги беллашувда сариқ рангли либосда майдонга тушиши маълум бўлди. "Пахтакор" дарвозабони эса яшил либосда ўйнайди. "Навбаҳор" эса оқ либосдан фойдаланади.

"Пахтакор" ва "Навбаҳор" жамоалари ўртасидаги учрашув 25 апрель, чоршанба куни 18:30да "Пахтакор" стадионида бошланади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: pakhtakor.uz