UZ

Сўнгги янгиликлар

00:41Моуринью: "Эҳтимол, мен "Реал"дан истеъфога чиқарилмаган саноқли мураббийлардан биридирман"  0 00:26Каталония дербиси! "Жирона" ва "Барселона" баҳсни қандай таркибда бошлайди?  5 00:22Расман: Азиз Турғунбоев — «Андижон» футболчиси  2 23:54Расман: "Навбаҳор" икки легионер билан шартнома имзолади  2 23:40"Ўзлари симуляция қилиб, энди ахлоқдан дарс беришяпти!" — Милан мэри Кьеллини ва Дель Пьерони "ерга туширди"  2 23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади  95 22:37Шармандалик: Туркияда мухлислар ҳакамнинг бошига велосипед билан зарба беришди!  7 22:33Расман: Жасур Ҳакимов — "Металлург" футболчиси!  0 22:12Назорат баҳси. "Сўғдиёна" - "Динамо" Батуми 2:0  0 21:43"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди  43 20:46"Ҳакамлик даражаси тарихдаги энг паст нуқтада!" — Жефф Стеллинг ВАРни кескин танқид қилди  0 19:51Исак жиддий жароҳатдан сўнг қайтишга яқин  4 19:23"Арсенал" футболчиси афсонавий Райт натижасини такрорлади  0 18:57"Милан" 40 ёшли Модричга янги шартнома таклиф қилади  2 18:33Трансфер интригаси: "Манчестер Юнайтед" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  6

"Пахтакор" - "Насаф". Учрашув рақамлари ва маълумотлар Янгиликлар

"Пахтакор" - "Насаф". Учрашув рақамлари ва маълумотлар

Теглар :  ПахтакорНасаф
19 июнь куни "Пахтакор" олий лига 14-турида "Насаф"ни қабул қилади.

Қаршиликлар айни пайтда турнир жадвалида 2-ўринни эгаллаб туришибди ва ўртадаги фарқ 5 очкони ташкил қилмоқда. Шу сабабли бўлажак учрашувда ғалабанинг аҳамияти жамоамиз учун жуда муҳим.

Ҳозиргача томонлар олий лигада 40 ўйинда куч синашган. "Пахтакор" 22, "Насаф" 8 беллашувда зафар қучган. 10 учрашувда дуранг қайд этилган. Жамоамиз 57 тўп киритиб, 31 гол ўтказиб юборган. Тошкентдаги 20 ўйинда 16 ғалаба, 3 дуранг ва 1 мағлубият кузатилган.

Беллашувда Валентин Коваленко бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи ишлайди.  Жорий мавсум ушбу рефери жамоамиз иштирокидаги ўйинни бошқармаган.

"ПАХТАКОР" - "НАСАФ"
Ҳакамлар:
Валентин Коваленко (Тошкент), Абдулҳамид Расулов (Тошкент), Жаҳонгир Саидов (Тошкент), Александр Лупашко (Тошкент).
Назоратчи: Фарҳод Абдуллаев (Тошкент).
ПФЛ вакили: Аҳрол Иноятов.

Ёшлар жамоалари ўйини 18 июнь, якшанба куни Қибрайдаги стадионда 17:45да старт олади. Асосий таркиблар учрашуви 19 июнь, душанба "Пахтакор" стадионида 19:00да бошланади.

Клубимиз ишқибозлар учун мўлжалланган ажойиб акциясини давом эттиради. 19 июнь куни олий лига 14-турида жамоамиз "Насаф"ни қабул қилади. Беллашув "Пахтакор" стадионида 19:00да бошланади. Мазкур учрашувда "Пахтакор" стадионига ташриф буюрадиган мухлисларни ажойиб совғалар кутмоқда. Мавсумий абонемент ва чипта сотиб олган ҳар бир ишқибоз "Омадли мухлис" совринли акциясида иштирок этиб, эсдалик совғалари сифатида 4та "IPhone 7 32 Gb" ва асосий совға сифатида "Дамас" автомобилини ютиб олиш имкониятига эга бўлади.

Чипталар 10 ва 20 минг сўмдан стадион кассаларида сотувга чиқарилади.

Учрашувга ташриф буюринг ва "Пахтакор"ни қўллаб-қувватланг!

Рейтинг: -7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика