"Пахтакор": Лобанов ва Кримец фаолиятини хорижда давом эттиради
20 янв 2016 12:02
Янгиликлар
"Пахтакор": Лобанов ва Кримец фаолиятини хорижда давом эттиради
"Пахтакор" дарвозабони Александр Лобанов ва ҳимоячи Егор Кримец фаолиятини хорижда давом эттиради.
Лобанов Эроннинг энг машҳур жамоаларидан бири "Персеполис" билан 0,5+1 кўринишида шартнома имзолади. 30 ёшли дарвозабон "Пахтакор" тарбияланувчиси саналади. У жамоамиздан ташқари "Сўғдиёна", "Қайсар", "Оқжайиқ", "Бухоро" ва "Жайхун" сафида ўйнаган. Эрон чемпионатида олтин медаллар учун курашаётган "Персеполис"га Саша ёрдам беришга интилади.
Егор Кримец эса "Бейжинг Гоан"га 2 йилга ижарага берилди. У 2013 йил ҳам Хитойнинг ушбу клуби таркибида ўйнаганди. Хитойда янги мавсум март ойида старт олади.
Ҳар икки футболчига янги жамоаларида омад тилаймиз.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Фикрлар