"Пахтакор" Ал Айнга етиб келди
05 апр 2015 17:43
Янгиликлар
"Пахтакор" Ал Айнга етиб келди
Бугун эрталаб Тошкентдан Шаржага йўлга чиққан жамоамиз Ал Айн шаҳрига етиб борди.
Абу-Даби амирлигида жойлашган Ал Айн шаҳрига етиб бориш учун "Пахтакор" футбол клуби делегацияси дастлаб Тошкент-Шаржа йўналишида самолётда парвоз қилди. Сўнг Ал Айн сари автобусда йўлга чиқилди. Шаҳарга етиб келгач, клуб аъзолари "Ҳили Райҳаан" меҳмонхонасига жойлашишди. Бугун кечки пайт бу ерда биринчи машғулот ўтказилади.
"Ал Айн" - "Пахтакор" жамоалари ўртасида учрашув 7 апрель, сешанба куни Ал Айн шаҳридаги "Ҳазза Бин Заид" стадионида соат 20:15да бошланади.
"Ал Айн" - "Пахтакор" жамоалари ўртасида учрашув 7 апрель, сешанба куни Ал Айн шаҳридаги "Ҳазза Бин Заид" стадионида соат 20:15да бошланади.
Фикрлар