UZ

Сўнгги янгиликлар

21:57Вадим Абрамов: "Мухлислар олдида хижолатдамиз"  0 21:45Футзал. Афғонистон ўсмирлари Ўзбекистонга 10та гол урди  5 21:26"Ливерпуль"нинг ўтган ойдаги энг яхши футболчиси аниқланди  0 20:55Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди  46 20:17Рафинья класикода ўйнамайдиган бўлди  8 19:48Европа клублари "Реал" ҳужумчисига қизиқмоқда  0 19:20Қозоғистон ва Озарбайжон аёллар терма жамоалари иштирокидаги ўртоқлик ўйинини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  0 18:55Ўзбекистон Кубоги финалида ишлайдиган ҳакамлар маълум  3 18:43"Реал" асосий футболчиси "Эл Класико" олдидан жароҳатидан тузалди  3 18:15"Барселона" асосий трансфер мақсадини аниқлаб олди  0 17:43Ўзбекистон Кубоги финали чипталари қачон сотувга чиқади?  6 17:22Пеп Гвардиола Абдуқодир Ҳусановнинг ҳолати ҳақида гапирди  3 17:04Ҳусниддин Нишонов операция қилинди  0 16:42Тимур Кападзе: "Ҳозир бор эътиборим терма жамоадаги фаолиятимга қаратилган"  11 16:20Тимур Кападзе "Навбаҳор"ни бошқарадими?  17

"Пахтакор" академияси энг яхши мактаблар юзталигига кирди Янгиликлар

"Пахтакор" академияси энг яхши мактаблар юзталигига кирди

Футболнинг пойдевори, илдизи академия ва футбол мактаблари ҳисобланади.

 У мустаҳкам бўлсагина яхши мева бера олади, юксак чўққиларга чиқа олади. Биладики у ҳеч нарсадан қўрқмайди, чунки "фундамент" мустаҳкам. 

Миллий терма жамоадан тортиб қолган ёш тоифаларига футболчи етказиб беришда азалдан "Пахтакор" "база" вазифасини ўтаб келгани сир эмас. Миржалол Қосимовдан тортиб Азамат Абдураимовларгача, Бугалони айтамизми ёки Ширшов тарих зарварақлари бунга гувоҳ. 

Аввалги мақолаларда айтганимиздек "Пахтакор"нинг сўнгги йилларда тўғри йўлга тушиб ўз мактабига катта эътибор қаратаётгани ўз самарасини кўрсатмасдан қолмаяпти. Дарҳақиқат, клуб трансфер сиёсатида ҳам, футболчи етказиб беришда ҳам етакчиликни яна қўлга олмоқда. Биргина Улуғбек Ҳошимовни сотиш ва ортга қайтариш орқали клуб икки карра маблағ ишлади. Муҳаммадали Ўринбоевни Европа клубига трансфер қилди, бир пайтлар ЦСКАга йўл олган Аббос Файзуллаевдан улуш олди, Азмиддинов ва Маҳамаджоновлар ҳам текинга кетмади. 

Энди мавзуга келсак, "Пахтакор"дан бу йилнинг (охирги йиғиндаги рўйхат асосида) ўзида барча терма жамоаларга жами 35 нафар футболчи жалб қилинди. Бу ўз-ўзидан бўлаётгани йўқ албатта. Хожиакбар Алижонов, Игорь Сергеев, Хожимат Эркинов, Жамшид Искандеров, Остон Ўруновлар шулар жумласидандир. 

Гарчанд ҳали очилмаган бўлсада, Қибрайда "AKFA Xolding" томонидан 96 кишилик янги бино қурилди. Инфратузилма йилдан-йилга яхши томонга ўзгармоқда. Кучли инфратузилма янада янги номларни юзага чиқаришида муҳим омил бўлиб хизмат қилиши аниқ.

Халқаро спорт тадқиқотлари маркази яъни CIES экспертлари эса буни ўрганиб борган ҳолда "Пахтакор"ни Жаҳоннинг энг яхши юзта академиялари қаторига киритди. Клуб расмий учрашувларда қатнашган жами 57 нафар футболчини тайёрлаб берган. "Шерлар" 49 та лигадан олинган 100 та академия ичида 90-ўринни банд қилган. Рўйхат карвонбошиси Португалиянинг "Бенфика" клуби ҳисобланади. Кейинги ўринларни "Барселона" ва "Ривер Плейт" академиялари эгаллаган. 

Умид қиламизки, кейинги йилларда бу рўйхатдан яна бир нечта ўзбек клублари жой олади. Ўзбекистонда биргина "Пахтакор" эмас, "Бунёдкор", "Насаф" клубларининг футбол мактаблари ҳам борлигини, улар ҳам миллий терма жамоа йўлида яхши ижрочиларни етиштириб бераётганини қайд этиб ўтишимиз жоиз. "Пахтакор" эса бу йўлда яна дадил қадамлар билан олдинга интилишда давом этади ва ўз ўрнини мустаҳкамлашига ишонамиз.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

+4   
23 окт 15:37:21
BXZ BXZ
Пахтакор у́збек футболига энг ку́п махоротли футболчилар етиштириб беради ман хохлардим Жахон футболига хам яхши махоротли футболчилар етиштириб берсин ва бу борада янада юксалишга эришсин .
+3   
23 окт 15:58:32
nerazzuri
Пахтакор академияси энг зури нега ? Чунки Болалар мураббийларига катта ойлик тулайди ва Профессионалик жуда юкори.
+1   
23 окт 19:05:14
Davron Jenjayev
albatta bunga loyiq chunki juda kuplab uyinchilar paxtakor akademiasidan chiqqan super ligadagi
+1   
23 окт 18:29:35
JUVE & LIV
Пахтакор футбол мактаби аввалдан кучли бўлган !!!
   
23 окт 18:45:25
Mirshohid
Eng rasvosi bizniki boʻlsa kerak. Yani Navbahorniki. Umuman nol, Namanganlik bolalarni koʻpi Paxtakor, Mash’al, Nasaf, Bunyodkorda. Nima uchunligini kattakonlar qiziqib ham koʻrmagan
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика