Павар янги жамоасида марказий ҳимоячи позициясида ўйнамоқчи
16 ноя 2022 12:14
Янгиликлар
Павар янги жамоасида марказий ҳимоячи позициясида ўйнамоқчи
"Бавария" ҳимоячиси Бенжамин Павар жамоадан кетса, янги клубида қанотда эмас, ҳимоя марказида ўйнашни хоҳлашини тан олди.
"Германияда етти йилдан бери ўйнайман. Штутгартда кўплаб дўстларим бор ва "Бавария" билан барчасини ютдим. Мен ғалаба учун ўйнайман ва марказий ҳимоячи сифатида янги лойиҳаларни кўриб чиқишга тайёрман", — дейди Павар.
Олдинроқ, Паварнинг хизматларига "Милан" ва "Реал" қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар янграган эди.
Паварнинг "Бавария" билан шартномаси 2024 йилга қадар мўлжалланган. У ушбу мавсум 20та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол уришга эришди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар