UZ

Сўнгги янгиликлар

11:20Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Миллий футбол марказида ўқув-машғулот йиғинига киришди  0 10:44"Манчестер Юнайтед" Германия терма жамоаси ҳужумчисини нишонга олди  0 09:53Месси шарафига "Камп Ноу"да унинг ҳайкали ўрнатилади  4 09:26Португалия терма жамоаси устози Роналдунинг қизили ҳақида фикр билдирди  9 09:20Испания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи: "Бундай хатти-ҳаракатлари билан Ямал чўққида узоқ туролмайди"  6 09:00Мбаппе ушбу натижага эришган тарихдаги иккинчи футболчи  1 08:32Португалия ЖЧ-2026 га чиққан тақдирда Роналду биринчи турни ўтказиб юборади  4 08:06"Ал Айн Кубоги". Бугун терма жамоамиз Салоҳ бошчилигидаги Мисрга қарши баҳс олиб боради  7 07:41ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида ярим финал учрашувлари бўлиб ўтди  0 02:42ЖЧ-2026 саралаш. Италия имкониятни сақлаб қолди, Франция ҳал қилди, Роналду қизил олди ва бошқа натижалар  18 01:26Оскар фаолиятини якунлаши мумкин  1 00:54"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:38Камавинганинг ҳолатига бугун баҳо берилади  0 00:13U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Хорватияга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда  1 23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль ва мавсумдаги 30-гол  3

Парвоз қилиш вақти келди Янгиликлар

Парвоз қилиш вақти келди

Тиш-тирноқсиз қолган тутқун бўридан озодликда юрган мушук хавфлироқ деган нақл бор. Агар ундай нақл йўқ бўлса, ўзингиз учун ёзиб қўйишингиз мумкин.

Албатта, биз ҳайвонот олами ҳақида сўз юритмоқчи эмасмиз. Мушук ўрнида бошқа жонзот ҳақида бироз қуйироқда фикр юритамиз. Футбол илмини кола қилиб ичиб юборган ишқибозлар аллақачон гапнинг индаллосини тушуниб етишган бўлса керак. Яъни, кўпчилигимиз бир жамоа, аниқроғи, биргина футболчи учун ўйинларни кузатадиган Италия А Серия ҳақида гап кетмоқда. Янаям аниқроғи, биз учун бегона бўлмаган ўша бир футболчи тўғрисида. Миллий терма жамоамиз сардори "бўрилар" лагерини буткул бўлмаса-да, ҳозирча маълум муддатга тарк этиб, лақаби "бургутлар" бўлган "Специя" таркибига бориб қўшилиб арафасида турибди. Бу жамоа сиз учун балки таниш, балки нотаниш бўлиши мумкин. Ҳар эҳтимолга қарши Шомуродовнинг янги бўлажак жамоаси билан бироз яқинроқдан танишишга ҳаракат қиламиз. Ўмид қиламизки, эндиликда Италия А Серияси баҳслари 70-дақиқалардан кейин кузатишни бошламайсиз.

"Специя" клуби 1906 йилда 10 октябр куни ташкил топган. Клуб 11676 кишига мўлжалланган "Альберто Писко" стадионида ўз ўйинларини ўтказади. Клуб яқин-яқингача Б серияда иштирок этиб келарди. 2020/21 йилги мавсумдан бошлаб А Серияда қатнашяпти. Ўша йили 15-ўринни қўлга киритган "бургутлар" ўтган мавсумни 16-поғонада якунлади. Лука Готти шогирдлари жорий мавсум 17-ўринда бормоқда. Клуб 20 ўйиннинг тўрттасида шодиёна қилган бўлса, 6 бор рақиблари билан муросага келишишган. Ўн марта эса бошларини хам қилганча, майдонни тарк этишган. 17 бор рақиб дарвозасига йўл топа олган "Специя" ўз дарвозасидан салкам икки баравар кўпроқ тўп ўтказиб юборган (32 та). Шунингдек, клуб Италия кубогида нимчорак финалга қадар етиб борди, ушбу босқичда эса "Аталанта" тўсиғидан ўта олмади.

Таркиб

Готти шогирдлари асосан, 3-5-2 тактикасида ҳаракатланишади. Рақибнинг даражасига ҳамда ўйин давомида ҳаракатларига қараб ушбу тактика ўзгариб бориши мумкин. Ҳамюртимиз ҳаракатланиши мумкин бўлган олдинги чизиқда Африка қитъасининг тезкор футболчилари — анголалик М'Бала Нзола ҳамда ганалик Эммануэль Гьяси кўпроқ асосий таркибдан ўрин эгаллайди. Шунингдек, жамоа сафида Якопо Сала, Матиас Калдара, машҳур Паоло Малдинининг иккинчи ўғли Даниель Малдини, Этан Ампаду, Даниел Верде каби футболчилар тўп тепади. "Специя" кўпроқ қарши ҳужумларга асосланган ҳолда ҳаракатланади, яъни ҳужумчилардан қарши ҳужумларда чаққонроқ бўлиш талаб этилади. Шомуродов айнан шундай тоифадаги ҳужумчилардан ҳисобланади. 


Ҳужум чизиғи

"Специя"да 6 нафар ҳужумчи мавжуд. Юқорида таъкидлаганимиздек, бошланғич таркибдан кўпинча икки нафар пушкачи ўрин эгаллайди. Баъзан эса клуб якка форвард билан ҳам ҳаракатланади. Қуйида Шомуродовнинг рақобатчилари ҳамда уларнинг кўрсаткичлари билан танишамиз.

Даниел Верде. Италиялик 27 ёшли ҳужумчи 9 ўйинда майдонга тушган ҳамда ҳозиргача рақиб дарвозасини ишғол қила олгани йўқ.

Эммануэль Гьяси. Ганалик 29 ёшли ҳужумчи 17 учрашувда майдонга тушиб, атиги бир маротаба рақиб дарвозаси томон аниқ йўл топа олган. Шунга қарамай, ҳужумчи асосий таркиб футболчиларидан бири саналади.

Мбала Нзола. Францияда таваллуд топган, аммо Ангола термаси шарафини ҳимоя қиладиган 27 ёшли форвард клуб етакчиси санлади. У 18 учрашувда 9 бор рақибларини ранжитган. Жисмонан бақувват ва тезкор ҳужумчи гол уришдан ташқари, курашларга ҳам қатнашади, натижада бунинг ортидан 4 маротаба ҳакам томонидан огоҳлантирилган.

Раймонд Кроллис. Эндигина 22 ёшни қарши оладиган олдинга чизиқ вакилига ҳозирча имконият берилгани йўқ.

Даниел Малдини. Кроллиснинг тенгдоши ҳамкасбидан фарқли ўлароқ 7 баҳсда майдонга тушиб, ўз ҳисобига гол ёзиб қўйишга ҳам улгурди. "Милан"дан ижарага олинган ёш иқтидор отасининг позициясини танламади, аксинча у ярим ҳимоя ва ҳужумга ўтишни яхши кўрадиган ўйинчи саналади.

Давид Стрелек. Юқоридаги ошналари каби 22 ёшни кутаётган ҳужумчига ҳам 7 учрашувда имконият берилди, аммо ҳозирча у гол нишонлайдиган имкониятга эга бўлгани йўқ.

"Специя" навбатдаги учрашувини 5 февраль куни ўз майдонида "Наполи"га қарши ўтказади. Эҳтимол, Шомуродовни мазкур баҳсда дастлабки дақиқалардан майдонда кўришимиз мумкин. Кўриниб турибдики, Шомуродовга клубнинг ўйин услуби мос келади, унга "овчи бўри" бўлиш насиб этмади, аниқроғи унга имконият берилмади. Энди эса "бургут" бўлиб, олис марралар сари илдам парвоз қилиш лозим.

Рейтинг: +26   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика