Парти учун курашга яна бир топ-клуб қўшилди

Alisher
24 апр 2020, 13:50
"Ювентус" "Атлетико" ярим ҳимоячиси Томас Партининг трансфери борасида ишни бошлади.

Хабарларга кўра, Турин клуби ганалик футболчини ёзги трансферлар ойнасида сотиб олиш борасида сўров юборди.

"Ювентус" Партининг 50 миллион евро миқдоридаги товон пулини тўлашга тайёр. Аммо, "Атлетико" ўйинчи билан янги шартнома имзолашга уринмоқда.

Эслатиб ўтамиз, "Атлетико" хавбекига шунингдек Лондоннинг "Арсенал" клуби ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Marca