Париж мэри ПСЖни танкид қилди
25 июл 2023 22:13
Янгиликлар
Париж мэри ПСЖни танкид қилди
Париж мэри Анн Идальго ПСЖнинг Килиан Мбаппега қарши қилаётган ишлари сабабли танқид қилди.
Клуб футболчисини Япония турнесига олиб кетмади. Ўз навбатида форвард ҳам 2024 йилда якунланадиган шартномасини узайтиришни истамаяпти. "Ал Ҳилол" футболчининг трансфери учун 300 млн евро тўлашга тайёрлигини билдирган. Бироқ у Саудия Арабистонига ўтишни истамаган.
"ПСЖнинг бу ўйинларини тушунмаяпман. Улар нимага бундай қилаётганларини тушунмаяпман. Мбаппе дунёнинг энг зўр футболчиси. Уни Парижда олиб қолиш керак. Ўз навбатида Килиан ҳам жамоада қолишни ўйлаши керак", - деди Идальго.
Фикрлар