UZ

Сўнгги янгиликлар

07:58Ла Лига жамоаси кетма-кет бешинчи ғалабасидан сўнг "Манчестер Юнайтед"ни масхара қилди  0 07:30Суперлига. Бугун 28-турга старт берилади  0 03:02Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" 2-ғалабасини қўлга киритди, "Динамо" Киевдан 6та гол ва бошқа натижалар  0 02:57Европа лигаси. "Астон Вилла", "Рома", "Бетис"дан ишончли ғалабалар ва бошқа натижалар  0 02:00Азизбек Эримбетов: "Кейинги баҳсда биз олдингидан-да яхшироқ ўйин кўрсата оламиз деб ўйлайман"  3 01:38Абдусамад Саидов: "Мураббийларнинг барча кўрсатмаларини бажара олганимиз учун ғалаба қозондик деб ўйлайман"  1 01:10Ислом Исмоилов: "Ирландиянинг Парагвайдан кучли томонлар бўлса борки, кучсиз томонлари йўқ"  1 00:58Роналду: "Саудиядан кўра Испанияда гол уриш осонроқ"  15 00:34U17 ЖЧ. Бельгиядан 7, Португалиядан 6 гол, Осиё термаларидан муваффақиятсизликлар  0 00:09Умар Абдулраҳмон фаолиятини якунлади  10 23:55Винисиус "Барса" билан ўйиндан сўнг Алонсодан узр сўраган  1 23:50Лео Месси: "Ҳудо менга иқтидор берган бўлса-да, мен жуда кўп нарсаларни қурбон қилдим"  10 23:23Ўзбекистон U17 Ирландияга қарши ўйин учун тайёргарликни бошлади ГАЛЕРЕЯ + ВИДЕО  0 22:59"Барселона" ҳимоячисининг бурни синди  0 22:30Аморим Роналдунинг МЮ ҳақидаги гапларига жавоб қайтарди  4

"ЎзСҚБ кўплаб вазиятлар яратди, бизнинг йигитлар туриб бера олишди" — Рустам Умаров Янгиликлар

"ЎзСҚБ кўплаб вазиятлар яратди, бизнинг йигитлар туриб бера олишди" — Рустам Умаров

Футзал бўйича Ўзбекистон Кубоги ярим финалидан ўрин олган ЎзСҚБ – "Оил Стар" (2:3) учрашувидан кейин финалга йўл олган жамоа вакиллари фикрларини билдиришди.

"Ҳамма финалда ўйнашни хоҳлайди. ЎзСҚБга раҳмат. Бу йил Олий лигадаги янги жамоа, яхши футболчилар йиғилди. ЎзСҚБ кўплаб вазиятлар яратди, бизнинг йигитлар туриб бера олишди. Асосий мақсадимиз ғалаба қозониш эди, бунга эришдик. Жамоадошларим, мураббийлар ва раҳбариятга миннатдорлик билдираман.

Икки ўйинни бир хил темпда ўтказиш қийин. Шунинг учун кечагидан кўра сал бўшашиш кузатилгандир. Бироқ йигитлар ўзларига келиб олишди ва ижобий натижа қайд этдик", – деди дарвозабон Рустам Умаров.

"Бухорода бўлиб ўтган чорак финал учрашувларидан кейин қисқа фурсатда Тошкентга етиб келдик ва 2 кун шу ерда тайёрландик. Рақиб жамоа кучли эканлиги ва терма аъзолари ҳаракат қилишини билардик. Шунга қарамай, йигитларни астойдил тайёрладик. 

Финалчи икки ўйин натижасига кўра аниқлангани яхши бўлди. Асосий мақсадимиз финал эди, энди ҳал қилувчи баҳс олдидан бироз дам оламиз, кейин тайёргарлик кўришга киришамиз", – деди "Оил Стар" бош мураббийи Фузули Хайруллаев.

"Кечаги ғалаба туфайли бошида сал сусткашликка йўл қўйдик. Биринчи таймда ўйинимиз сал ўхшамади. Танаффусда йигитлар билан гаплашиб олиб, иккинчи таймда бошқача руҳда майдонга қайтдик. Биз рақиб кўпроқ Равшан Элибоевдан фойдаланган ҳолда ўйнашини билардик. Шунга қарши ишланмалар ишлаб чиқишга ҳаракат қилдик. Ўйлайманки, бу мевасини берди. Худо хоҳласа, энди финалга тайёргарлик кўрамиз. Танаффус вақтида мураббийлар ва футзалчилар ўзаро гаплашиб, бундан кучлироқ ўйнай олишимиз ҳақида гаплашдик ва иккинчи таймда ёрқин ўйин кўрсатдик", – деди "Оил Стар" сардори Илҳом Ҳамроев.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика