UZ

Сўнгги янгиликлар

23:10Париж-2024. Доминикан Республикаси - Ўзбекистон 1:1, Олимпиадани ғалабасиз якунладик  0 22:59ЦСКА легионер футболчисини Ўзбекистонга юборди  0 22:32Россия кубоги. "Рубин" "Акрон"ни тор-мор этди, Эсанов дебют қилди  1 22:15Париж-2024. Марокаш ва Аргентина плей-офф йўлланмасини қўлга киритди  2 22:02"Андижон" сербиялик футболчи билан шартнома имзолади  4 21:41"Насаф" "Атлетико Мадрид"да ўйнаган сербиялик футболчини таркибга қўшиб олди  6 21:24ОКМКни Қосимов ва яна икки нафар футболчи тарк этди  12 21:03Париж-2024. Миср Испанияни мағлуб этиб, гуруҳ пешқадами сифатида плей-оффга йўл олди  12 20:51Аббос Файзуллаев: "Олимпиадага ҳеч ким мағлубиятга учраймиз ёки гуруҳда қолиб кетамиз деган мақсадда келмайди"  21 20:28"Металлург" 11 нафар футболчини рўйхатдан ўтказди, улардан 2 таси — легионер  5 20:10Россия кубоги. "Рубин" — "Акрон". Эсанов дебют қилади, Ашурматов ҳам асосийда  3 20:00Расмий хабар: "Насаф" Жанубий Судан терма жамоаси аъзоси билан шартнома тузди  15 19:55Париж-2024. Доминикан Республикаси - Ўзбекистон учрашувида ғолиб номи аниқланмади  168 19:44"Ювентус" янги мавсум сафар либосини намойиш этди  1 19:31"Зенит" ярим ҳимоячисини сотиб юбормоқчи  1

ЎзПФЛ – 2017. “Насаф”нинг йил сарҳисоби Янгиликлар

ЎзПФЛ – 2017. “Насаф”нинг йил сарҳисоби

“Насаф” жамоаси XXVI Ўзбекистон чемпионатини 2-ўринда якунлади.

Шундай қилиб, жамоамиз ўз тарихида икки  карра (2011, 2017 йиллар)  кумуш медали соҳиби бўлди. “Насаф” ўтган йилги чемпионатда бронза медалини қўлга киритган эди.

“Насаф” олий лигада 1997 йилдан иштирок этади. Бу йилгиси билан 20 карра чемпионат иштирокчисига айланди. “Насаф” шу пайтгача олий лигада жами 618та учрашув ўтказди. Шуларнинг 350тасида ғалаба, 114тасида дуранг ва 154тасида мағлубиятга учради. Тўплар нисбати 1126:685 кўринишида.

Қуйида эса “Насаф” жамоамизнинг 2017 йил сарҳисоби билан танишинг.



Умумий сарҳисоблар


Бу йилги чемпионатда жамоамиз иштирокидаги ўтган 30 учрашувнинг 20тасида ғалаба, 2 учрашувда дуранг ва 8 учрашувда мағлубият қайд этилди. Жами 62 очко қўлга киритилди. Ўтган йилги чемпионатда 30 учрашувнинг 19тасида ғалабага эришилган эди.

Чемпионат давомида мураббийларимиз 24 нафар футболчи хизматидан фойдаланишди. Ўтган йилги чемпионатда 27 нафар футболчи хизматидан фойдаланилган эди. Энг кўп майдонга тушган футболчимиз - Баҳром Абдураҳимов тенгсиз бўлди. Абдураҳимов бу йилги чемпионатнинг барча – 30 учрашувларида ҳам майдонга тушди ва 2586 дақиқа майдонда ҳаракат қилди. Ушбу футболчимиз ўтган йилги чемпионатда 27 учрашувда майдонга тушиб, 2168 дақиқа ҳаракат қилган эди. Баҳром Абдураҳимов бу йилги чемпионатда тўпурарларимиз орасида иккинчи бўлди, бу тиниб-тинчимас футболчимиз рақибларимиз дарвозасига 10 марта тўп киритди. У бор йўғи бир марта ҳакам томонидан огоҳлантириш олди.


Жамоамиз таркибида майдонга тушган энг ёш ўйинчи Ислом Кенжабоев бўлди (18 ёш). Энг ёши катта ўйинчимиз эса  Жасур Ҳасанов (34 ёш) бўлди.

“Насаф” жамоаси футболчилари бу йилги чемпионатда жами рақиблар дарвозасини 58 марта ишғол қилишди ва ўз дарвозаларидан 18та тўп олиб чиқишди. Урилган голлар ўтган йилгига нисбатан 2тага кам бўлди. Ўтказилган голлар сони эса 6тага қисқарди. Ушбу голларнинг 34таси уй учрашувларида, 24таси сафар учрашувларида киритилди. Ўтказилган голларнинг 2таси уй учрашувларига, 16таси сафар учрашувларига тўғри келади. Бўлиб ўтган 30та учрашувнинг 17тасида дарвозабонларимиз ўзлари қўриқлаган дарвоза даҳлсизлигини сақлаб қолишди. Бу йилги баҳсларда дарвозабонимиз Санжар Қувватовнинг бу кўрсаткичлардаги ҳиссаси юқори бўлди.



Натижаларнинг давралар кесимидаги сарҳисоби


Бу йилги XXVI Ўзбекистон чемпионати 3 март куни бошланиб, 25 ноябр куни якунланди. Биринчи даврада жамоамиз, иккинчи даврадагига нисбатан ёмон кўрсатгичга эга бўлди. Бўлиб ўтган 15та учрашувнинг 8тасида ғалаба, 2тасида дуранг ва 5 учрашувда мағлубият қайд этилди.

Иккинчи давра учрашувлари 5 августдан старт олди. “Насаф” иккинчи давра учрашувларини кўтаринки руҳда ўтказди.  Иккинчи даврадаги 15 учрашувнинг 12тасида ғалаба ва 3 учрашувда мағлубиятга учралди. Жамоамиз айнан 2-даврада энг узоқ - 11 учрашувда ғалабали сериясини сақлаб турди.



Натижалар уй ва сафар учрашувлари кесимида


Уй учрашувлари:


Ғалаба – 14

Дуранг – 0

Мағлубият – 1



Сафар учрашувлари:

Ғалаба – 6

Дуранг – 2

Мағлубият – 7

Бу йилги чемпионат баҳсларида дарвозамизни Элдор Суюнов 10 марта, Санжар Қувватов эса 20 марта қўриқлади.



Тўпурарларимиз ҳақида


Драган Черан – 19(4)*

Баҳром Абдураҳимов - 10

Бобир Абдухолиқов – 8

Шахбоз Эркинов – 4(1)*

Игорь Голбан – 3

*Изоҳ – қавс ичида пенальтилардан киритилган голлар кўрсатилган

Фарруҳ Сайфиев, Азиз Ғаниев, Дониёр Нарзуллаев, Шароф Муҳитдиновлар – 2тадан гол киритишган.

Акмал Шораҳмедов, Жасур Ҳасанов, Одил Ҳамробеков, Ислом Рашидхонов, Ислом Кенжабоев,  – 1тадан гол уришга эришдилар.

“Бухоро” жамоаси билан бўлган ўзаро учрашувда,  Кирилл Пасичник автогол муаллифи бўлган.

“Насаф”нинг бу йилги чемпионатдаги 1-голининг муаллифи – Баҳром Абдураҳимов (ЎзПФЛ, 1-тур. “Қўқон-1912” – “Насаф” 1:2) бўлди. Охирги, 58-голининг муаллифи эса Драган Черан бўлди.

Футболчиларимиз рақиблари дарвозасига 5 марта пенальти (Черан-4, Эркинов -1) тепишди. Пенальтиларнинг ҳаммаси аниқ амалга оширилди.

Чемпионат давомида “Насаф” дарвозасига ҳам 5та пенальти белигиланди. Бу пенальтиларнинг 3таси голга айланди. 2 вазиятда Санжар Қувватов қайтаришга эришди.



Йирик ҳисоблар


Жамоамизнинг бу йилги чемпионатда қайд этган энг йирик ҳисобдаги ғалабаси 6:0 ҳисоби бўлди (“Обод” - “Насаф” 0:6). Ўтказилган учрашувларнинг 5тасида жамоамиз рақибларини 3:0 ҳисобида ҳам мағлуб этишган. Учта учрашувда 4:0 ҳисобидаги (“Насаф” – “Сўғдиёна”, “Насаф” – “Навбаҳор”, “Насаф” – Пахтакор”) ғалабаларга эришилди.  “Насаф”нинг бир ўйинда ўз дарвозасидан ўтказиб юборган голлари сони 3тага тенг бўлди, бу ҳолат сафардаги “Бунёдкор” – “Насаф” 3:2 учрашувида қайд этилди.



Сариқ карточкалар


Чемпионат давомида ўйинчиларимизга 45 марта сариқ карточка кўрсатилди. Сариқ карточка бўйича энг кўп жазоланган ўйинчи Азиз Ғаниев бўлди (8та). Ҳакамлар футболчиларимизни сафардаги учрашувларда кўпроқ жазолашди – 29 марта, уй учрашувларида эса футболчиларимизга 16 марта сариқ карточка кўрсатилди. Бу йилги баҳсларда ўйинчиларимизга қизил карточка кўрсатилмади.



Томошабинлар - рақамларда



“Насаф”нинг ўз майдонида ўтказган “Насаф” – “Пахтакор” 4:0 учрашувига энг кўп -18574  нафар томошабин ташриф буюрди.

Энг кам томошабин ташриф буюрган учрашув бу – “Обод” – “Насаф” 0:6 учрашуви бўлди. Ушбу ўйинда 211 нафар томошабин қайд этилган.

Бу йил ҳам сафардаги бўлган учрашувимизда бухоролик футбол ишқибозлари фаол бўлишди. “Бухоро” - “Насаф” 1:0 учрашувини 13680 нафар мухлис стадионда томоша қилишди. Бу йилги чемпионатда жамоамиз иштирокидаги учрашувларни жами 147310 (ўтган йили-144561) нафар мухлислар томоша қилишган. Ўтган йилгига нисбатан, 2749 нафар кўпдир. Жамоамизнинг уй учрашувларини 75572 нафар мухлис кузатиб борди. Шулардан 18597 нафари Ғузорда бўлиб ўтган уй учрашувларида, 56975 нафари эса Қарши шаҳридаги “Марказий” стадионимизда.  “Марказий”да бўлиб ўтган “Насаф” – “Шўртан” учрашувига энг кам – 2748 нафар мухлис ташриф буюрди.

Энг, энгларимиз

Энг тезкор гол урган ўйинчимиз – Баҳром Абдураҳимов

Энг биринчи гол урган ўйинчимиз – Баҳром Абдураҳимов

Энг биринчи сариқ карточка олган ўйинчимиз – Драган Черан

Энг ёш ўйинчимиз – Ислом Кенжабоев (18 ёш)

Энг ёши катта ўйинчимиз – Жасур Ҳасанов (34 ёш)

Энг кўп сариқ карточка олган ўйинчимиз – Азиз Ғаниев

Энг кўп майдонга тушган ўйинчимиз – Баҳром Абдураҳимов.

“Насаф” бу йилги чемпионатда энг кам гол ўтказган жамоа сифатида қайд этилди.



Жамоамиз устозига оид статистик маълумотлар

Рўзиқул Бердиев “Насаф”га 2012 йилдан ҳозиргача устозлик қилмоқда. Шу давр мобайнида ўз шогирдларини чемпионатнинг жами 151 учрашувида майдонга бошлаб тушди. Бу учрашувларнинг 98тасида ғалаба қўлга киритилди.  



“Насаф”  ПФК матбуот хизмати

Рейтинг: +29   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика