UZ

Сўнгги янгиликлар

13:50Сервер Жепаров Россиядаги амалиёт жараёни ҳақида гапирди  0 13:32Учинчи марта: Сречко Катанец Эрон ва БААга қарши ўйинларда Ўзбекистон термасига ёрдам беролмайди  26 13:20Футзал бўйича ЖЧ. Украина Францияга 7 та гол уриб, 3-ўринни олган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:02"Ливерпуль" "Кристал Пэлас" етакчисини сотиб олмоқчи  0 12:39"Барселона" Фатини қандай ҳолатда ижарага бериши аниқ бўлди  0 12:12Ўзбекистонда кимга "Олтин тўп" топширилди?   8 11:51Ўзбекистон U-15 терма жамоаси финалда Туркияга пенальтилар сериясига кўра мағлуб бўлди  1 11:25Левандовски "Барселона" билан шартномасини узайтириш учун нима қилиши кераклиги маълум  2 10:52Sofascore. Кечаги учрашувда Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 10:17ФИФА президенти Жаҳон чемпионати мезбонлиги учун Ўзбекистонга миннатдорчилик билдирди  0 09:44Черан хет-трик қилиб, "Пахтакор"га ғалаба келтирган учрашувдан ГАЛEРEЯ  2 09:10"Реал" ва ПСЖ собиқ ҳужумчиси Малайзия клубига ўтди  1 08:36Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувда ҳимоячилар орасида энг катта баҳога лойиқ кўрилди  6 08:00Энг зўрлари аниқланган, Бразилия олтинчи марта кубогни кўтарган ЖЧ тақдирлаш маросимидан ГАЛEРEЯ  0 07:29ЖЧ-2026 саралаш. Эрон терма жамоасининг Тошкентга келадиган таркиби маълум  36

ЎзПФЛ 15-тур: “Насаф” - “Навбаҳор”. Превью Янгиликлар

ЎзПФЛ 15-тур: “Насаф” - “Навбаҳор”. Превью

Теглар :  НасафНавбаҳор
Олий лига 15-турида “Насаф” Наманганнинг “Навбаҳор” жамоасини қабул қилади.

Учрашув Ғузор шаҳридаги “Ғузор” марказий стадионида соат 19:00да бошланади. Мазкур жамоалар миллий чемпионатимизда ўзаро 41-учрашувида майдонга тушишади.

Учрашув анонси
ЎзПФЛ 15-тур
“Насаф” (Қарши) - “Навбаҳор” (Наманган)
25.06.2017. “Ғузор” марказий стадиони. 19:00да
Бош ҳакам:
Зокир Қодиров (Навоий)
Қанот ҳакамлари: Тимур Галеев, Акбар Пўлатов (Тошкент)
Захира ҳаками: Жасур Мухторов (Тошкент)
Назоратчи: Марат Исмоилов (Тошкент)
ЎзПФЛ вакили: Наиль Лутфулин.
 
Жамоаларнинг ёшлари ўртасидаги учрашув, 24 июн шанба куни Спутник қўрғонидаги ёшларимиз қароргоҳи стадионида соат 18:00да бошланади.
 
Ўзаро учрашувларга оид маълумотлар

Ушбу жамоаларнинг ўзаро учрашувлари доимо кескин ва муросасиз бўлган. Жамоамиз ўтган йилги чемпионатда “Навбаҳор”ни ўз майдонида 6:0 ҳисобида мағлуб этган эди.

Навбатдаги учрашув жамоаларнинг чемпионатдаги 41-ўйини сифатида қайд этилади. Бунгача жамоалар 40 бор ўзаро куч синашишган. 21 учрашувда “аждарлар” ғалабага эришишган. 10та ўйинда “лочинлар”нинг қўли баланд келган. Қолган 9та баҳсда жамоалар муроса кўчасини танлашган. Тўплар нисбати 70-59 “Насаф” фойдасига.

Қаршида бўлган ўзаро учрашувлар ҳақида


Мазкур жамоалар бунгача Қаршида 20 марта куч синашишган. Навбатдагиси ўзаро 21-учрашув бўлади. Бўлиб ўтган 20та учрашувнинг 17тасида “аждарлар” ғалабага эришган. Фақат 1 учрашувда муроса кўчаси танланган. Бу дуранг 2012 йили қайд этилган. Наманганликларнинг 2 учрашувда қўллари баланд келган. Бу учрашувлар 1998 ва 1999 йилги мавсумларда бўлиб ўтган.

Қаршида бўлиб ўтган ўзаро учрашувларда “Насаф” жамоаси футболчилари “Навбҳор” дарвозасини 47марта ишғол қилишган. Наманганлик футболчилар эса 18 марта гол уришга муваффақ бўлишган. Қаршида қайд этилган энг йирик ҳисоблар 5:0 (2013 йили), 5:1 (2015 йили) ва 6:0 (2016 йил) кўринишида.

Қаршидаги ўзаро учрашувларда “Навбаҳор” жамоаси “Насаф”ни сўнгги бор 1999 йили мағлубиятга учратган ва 2012 йили охирги дуранг натижага эришган.

Қаршида ўтказилган сўнгги беш учрашув натижаси
2011 йил. “Насаф” – Навбаҳор” 3:2
2012 йил. “Насаф” – “Навбаҳор” 1:1
2013 йил. “Насаф” – “Навбаҳор” 5:0
2014 йил. “Насаф” – “Навбаҳор” 1:0
2015 йил. “Насаф” – “Навбаҳор” 5:1
2016 йил. “Насаф” – “Навбаҳор”  6:0

Жамоаларнинг турнир жадвалидаги ҳолати


“Насаф” жамоаси эса 13 учрашувдан сўнг 23 очко жамғариб турнир жадвалининг 3-поғонасида бормоқда. Жамоамиз ўтган 14-турда “Пахтакор”га 2:1 ҳисобида ютқазиб қўйди. Натижада 2-ўринни яна “Қўқон-1912” жамоасига бўшатиб берди.

“Навбаҳор” жамоаси эса 14 учрашувдан кейин 19 очко билан чемпионат жадвалининг 8-поғонасини эгаллаб турибди. Наманганлик футболчилар ўтган 14-тур учрашувини ўз майдонида “Олмалиқ” билан ўтказди. 1:0 ҳисобида олдинда бораётган “лочинлар” сўнгги дақиқада ўз дарвозаларидан тўп ўтказиб юборишди ва дуранг натижага эришишди.

Жамоа тўпурарлари

“Насаф” жамоасининг айни дамда тўпурарлари рўйхатини сербиялик ҳужумчимиз Драган Черан бошқармоқда. У бу йилги чемпионатда 6 марта гол муаллифи бўлган. Лекин у олти ўйинки, рақиб дарвозасига йўл топа олмаяпти. Ундан клубимиз мухлислари гол кутишмоқда.

“Навбаҳор” жамоасида эса Неманья Йованович тўпурарлар рўйхатини бошқармоқда, бу футболчи шу пайтгача 5та тўп киритган.

Барча футбол ишқибозларини бўлажак қизиқарли учрашувга таклиф этиб қоламиз. Дарҳақиқат, “Насаф” Ғузорда сўнгги бор уй учрашувини ўтказади. Навбатдаги учрашувлар энди “Марказий” стадионда бўлиб ўтади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика