UZ

Сўнгги янгиликлар

20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  1 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  1 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  1 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   3 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  2 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  17 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  2 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  44 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  1 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0

“Ўзимизнинг Ахбор ака” номли тақдимот маросимига "CA" ўқувчиларини таклиф этамиз! Янгиликлар

“Ўзимизнинг Ахбор ака” номли тақдимот маросимига "CA" ўқувчиларини таклиф этамиз!

Шу вақтга қадар “Футбол — қувончим, дардим, фахрим”, “Мафтунингман футбол”, “Ўзбегимнинг Миржалоли” каби китоблари нашрдан чиққан ўзбек спорти журналистикасининг отахони Ахбор Имомхўжаев, “Бир асрлик футболдаги қадрдонларим ҳақида” номли янги китоб ёзиш ишлари билан банд.

Бунга қадар эса ёзувчи Ҳамрохон Мусурмонованинг “Ўзимизнинг Ахбор ака” номли янги китоби босмадан чиқди. Таниқли спорт шарҳловчисининг 80 ёшли юбилейига атаб ёзилган китобда Ахбор доданинг ҳаёт йўли ва  фаолияти ҳикоя қилинади.

26 март, шанба куни Ўзбекистон миллий паралимпия қўмитасида мана шу китобнинг тақдимот маросими бўлиб ўтади. Унда китоб муаллифи Ҳамрохон Мусурмонова, унинг қаҳрамони Ахбор Имомхўжаев ҳамда унинг яқинлари, таниқли спорт журналистлари иштирок этиши кўзда тутилган. 

Тадбирда устоз журналист, бугунги кунда футбол ОАВда фаолият юритаётган журналистлар учун ўзларининг қимматли маслаҳатларини ҳам берадилар. Шунинг учун тадбир барча учун очиқ.

Истардикки, унда сайтимиз ўқувчилари ҳам фаол иштирок этсалар. Китобдан харид қилиб, устознинг босиб ўтган йўлларини мутола қилсалар. 

Соат 11:00 да бошланадиган тақдимотга футбол мухлислари ҳам ташриф буюришлари мумкин. Истовчилар янги китобни шу ернинг ўзидан харид қилиш имкониятига эга бўлишади.

Қимматли инсон учун атаб ёзилган китоб, жуда арзон, бор йўғи 12 000 сўм. Китобни воқеа жойидан, устознинг дастхатлари билан ҳарид қилишга нима етсин? Сайтимиз ўқувчиларини тадбирга таклиф этамиз!

Манзил: Ўзбекистон миллий паралимпия қўмитаси
Мўлжал: Бешёғоч, Бокс федерацияси ёнида.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика