UZ

Сўнгги янгиликлар

16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  1 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  3 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  0 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  44 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1 13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  1 12:49"Барселона" "Челси"нинг Фермин Лопесга бўлган қизиқишига изоҳ берди  2 12:25U-23 Осиё кубоги финал босқичига қуръа ташланди. Ўзбекистон Корея Республикаси ва Эрон билан бир гуруҳда  22 12:15Бир қанча футбол федерациялари исроилликларни четлаштиришни талаб қилмоқда  5 11:41Расман: Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни қайси термага қарши ўйнаши маълум  7 10:38Ханс-Дитер Флик ПСЖдан учралган мағлубиятга изоҳ берди  38 10:05Гвардиола "Монако"га қарши учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  2

Ўзбекистонлик қанот ҳакамлари ФИФА семинарида иштирок этади Янгиликлар

Ўзбекистонлик қанот ҳакамлари ФИФА семинарида иштирок этади

Ўзбекистонлик қанот ҳакамлари Абдуҳамидулло Расулов ҳамда Жаҳонгир Саидов ФИФА семинарига таклиф олди.

2015 йилнинг ноябрь ойида бўлиб ўтган ФИФА ҳакамлар қўмитаси мажлисида 2018 йили Россияда ўтказиладиган Жаҳон чемпионатида ишлаши мумкин бўлган ҳакамлар саралаб олинган эди. Футбол оламидаги энг нуфузли турнирга муносиб тайёргарлик кўриш мақсадида ФИФА қанот ҳакамлари учун махсус ўқув-семинарларини ўтказади.

Ушбу семинар Марокашнинг Агадир шаҳрида, 23 — 27 май кунлари бўлиб ўтади. Унда ОФКга аъзо мамлакатлардан жами 14 нафар қанот ҳакамлари иштирок этади.

Аввалроқ, Абдуҳамидулло Расулов ҳамда Жаҳонгир Саидов билан бир бригадани ташкил қиладиган ФИФА рефериси Равшан Эрматов ҳам шу йилнинг 11— 15 апрель кунлари ташкил этиладиган ФИФАнинг Жаҳон чемпионатида ишлаши кутилаётган номзод бош ҳакамлар учун семинарида иштирок этиши ҳақида ҳам хабар берган эдик.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика