UZ

Сўнгги янгиликлар

00:34А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси аниқланди  0 00:16ЖЧ-2034нинг 2035 йилда бўлиши мумкинлиги ҳақида Инфантино нималар деди?  0 23:50Мбаппе: "Винисиус билан муносабатларимиз яхши. Одамлар истаганини гапиради"  0 23:34Нани: "Аморимга вақт керак"  1 23:13ЖЧ-2026нинг 20-иштирокчиси маълум бўлди  0 22:51Валерий Карпин Эронга қарши ўйин олдидан нималар деди?  4 22:17Лапорта де Йонгнинг норозилиги ҳақида: "Майамига бориш керакми, борамиз"  1 21:55Бундеслиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 21:31Осиё Кубоги саралаши. Тожикистон Мальдив оролларидан устун келди, "Хоразм" футболчиси гол урди  1 21:15"Манчестер Юнайтед" Магуайр билан шартномани узайтирмоқчи  5 20:48Фабио Каннаваро: "Ғалаба билан бошлашимиз муҳим эди"  30 20:39ЖЧ-2034 2034 йилда бўлмаслиги мумкин  10 20:05Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0  18 19:59"Реал" асосий футболчиси фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаб қолган  0 19:58Ўртоқлик учрашуви. Каннавародан ғалабали дебют, Ўзбекистон Кувайтдан устун келди  126

Ўзбекистонда VAR тизимини йўлга қўйиш мавзусида ўтказилган семинар якунланди Янгиликлар

Ўзбекистонда VAR тизимини йўлга қўйиш мавзусида ўтказилган семинар якунланди

Теглар :  ФИФАVARОФКЎФА
Хабарингиз бор, халқаро тажрибадан келиб чиққан ҳолда, ФИФА ҳамда ОФК тавсияларига мувофиқ, футбол учрашувлари вақтида адолат ва шаффофликни таъминлаш мақсадида Ўзбекистонда ҳам VAR (Video Assistant Referee – видео ёрдамчи ҳакам) тизимини жорий этиш кўзда тутилмоқда.

Шу мақсадда Тошкентда VAR тизимини йўлга қўйиш, ушбу тизимдан самарали фойдаланиш бўйича семинар бошлангани ҳақида маълумот берган эдик.

ФИФА ва ИФАБ мутахассислари томонидан мазкур замонавий тизимни йўлга қўйишда эътибор қаратиш лозим бўладиган жиҳатлар, бунга қадар VAR тизими жорий этилган мамлакатлар тажрибасидан унумли фойдаланиш, VAR тизимининг фойдали жиҳатлари, ушбу тизимни самарали қўллашда оператор ва ҳакамларнинг аҳамияти бўйича зарур кўникмалар тақдим этилган семинар якунланди.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ташаббуси билан ташкил этилган ушбу семинарда ФИФА Ҳакамлар бошқармасидан Майкл Босслер, ФИФАнинг футболда замонавий технологияларни татбиқ этиш бошқармасидан Бхвешан Морген ва ИФАБ вакили Тибо Нийсен бу борадаги ўз билим ва тажрибалари билан ўртоқлашишди.

Қайд этиш жоиз, ФИФА ва ИФАБ тавсияларига мувофиқ VAR тизимини йўлга қўйиш учун 7 ойдан 12 ойгача вақт талаб этилади ва бу 3 босқичда амалга татбиқ этилади. Қолаверса, VAR тизимини тўлиқ йўлга қўйиш учун ҳар жиҳатдан пухта тайёргарлик олиб бориш лозим бўлади. Яъни, дастлабки икки босқичда бу борада етарлича тажрибага эга VAR провайдери билан ҳамкорлик йўлга қўйилади, ушбу тизим бўйича ишлайдиган мутахассислар, видеоператорлар тайёрланади, стадионлар VAR тизимидан фойдаланиаш учун мослаштирилади, VAR бўйича ишловчи ҳакамлар малакаси оширилади, шунингдек, якуний босқичда футболчи, мураббийлар, футбол жамоатчилигига VAR тизими ишлаш тартиби бўйича зарур маълумотлар тақдим этилади. Шундан кейингина VAR тизимидан фойдаланиш мумкин бўлади.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ФИФА ва ИФАБ тавсияларига амал қилган ҳолда юқорида санаб ўтилган барча жиҳатлар бўйича пухта ҳозирлик ишлари олиб боради. Бу борадаги дастлабки қадамлар аллақачон қўйила бошланди. 21-22 ноябр кунлари ташкил этилган ушбу семинар давомида VARни йўлга қўйишда эътибор қаратиш лозим бўлган ҳар бир жиҳатга батафсил тўхталиб ўтилди. Эндиликда мазкур тизимни Ўзбекистонда ҳам жорий этиш бўйича кенг қамровли иш олиб борилади ва VAR тизимидан режага мувофиқ тарзда босқичма-босқич 2021 йилдан бошлаб фойдаланила бошланади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика