Ўзбекистон яқин ўн йилликда Осиё кубогига мезбонлик қилиши мумкин
03 май 2023 16:25
Янгиликлар
Ўзбекистон яқин ўн йилликда Осиё кубогига мезбонлик қилиши мумкин
Марказий Осиё футбол ассоциацияси президенти Рустами Эмомали Душанбедаги CAFA Конгрессидаги нутқида Марказий Осиё мамлакатлари 2031 ёки 2034 йилги Осиё кубогининг финал босқичини ўтказиш учун қўшма ариза топширишини маълум қилди.
“Марказий Осиё ҳеч қачон Осиё кубогининг финал босқичига мезбонлик қилмаган. Менимча, бунинг вақти келди. Минтақамизда жуда кучли терма жамоалар иштирок этмоқда. Ишончим комилки, қардош давлатлар билан биргаликда Осиё чемпионатининг финал босқичини юқори савияда ўтказамиз. Биз 2031 ёки 2035 йилги Осиё кубогини Марказий Осиёда ўтказиш учун қўшма ариза топширишга қарор қилдик”, — деди CAFA президенти Рустами Эмомали.
Осиё Футбол Конфедерацияси президенти Шайх Салмон бин Иброҳим Ал Халифа CAFA Конгрессидаги нутқида ташкилот президенти Рустами Эмомалининг ушбу ташаббусини қўллаб-қувватлади.
Фикрлар