

Нашрнинг ёзишича, Хаби Алонсо Олмаотадаги ўйинда қисман ротацияга қўл уради. Эдуардо Камавинга, Родриго, Браим Диас, Дани Себальос ва Фран Гарсия каби футболчилар бошланғич таркибда майдонга тушиши кутилмоқда.
Шунингдек, дарвозани Тибо Курту эмас, бошқа посбон қўриқлаши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, "Қайрат" – "Реал" учрашуви бугун 21:45 да бошланади.



