UZ

Сўнгги янгиликлар

00:33Вадим Абрамов: "Барча мухлислардан узр сўрайман"  1 23:52КЧЖ. "Сиэтл Саундерс" - ПСЖ, "Атлетико" - "Ботафого"  1 23:43"Ал Ҳилол" Тео Эрнандесни сотиб олишга жуда яқин  0 22:52"Реал" Родригони 90 миллион еврога баҳолади. Агар "Арсенал"га қизиқ бўлган вингер сотилса, Алонсога керакли ярим ҳимоячи сотиб олинади   3 22:35Осимхен дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчиларидан бирига айланиши мумкин  2 21:55Суперлига. Абдухолиқовга аталган оқшомда "Динамо" жорий мавсумдаги илк мағлубиятини "Бунёдкор"дан қабул қилиб олди  72 21:35Про лига. "Олимпик-MobiUz" "Жайхун"ни йирик ҳисобда таслим қилди  2 21:15Фирмино учун янги чақириқ: Туркия клуби расмий таклиф билан чиқди  1 20:30ПСЖ Баркола ҳеч қаерга кетмаслигини билдирди  1 19:30"Реал" Лунинни МЮга қўйиб юбормади  0 18:53Эрон 2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок эта олмаслиги мумкин  36 18:20"Барса" футболчиси Францияга кетмоқда  0 17:52Турки Ал аш-Шайх Англия клубини сотиб олиш ҳақида ўйламоқда  1 17:24Вирцни қўлдан чиқарган "Бавария" "Арсенал" футболчисига юзланди  2 16:55Исландиялик иқтидор "Рома"ни қизиқтирмоқда  4

Ўзбекистон U-23 ўртоқлик ўйинида Бангладеш клуби билан дуранг ўйнади Янгиликлар

Ўзбекистон U-23 ўртоқлик ўйинида Бангладеш клуби билан дуранг ўйнади

Айни дамда Бангладеш пойтахти Дака шаҳрида U-23 ОЧ саралашига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Бангладеш чемпионатида иштирок этувчи «Абахани» клубига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказди.
Бангладеш Премьер-Лигасида иштирок этувчи клубга қарши учрашувда ҳисоб очилмади - 0:0. Таъкидлаш лозим, учрашувда терма жамоа бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов ҳар икки бўлимда икки хил таркибни синаб кўрди ва таркибдаги барча 23 нафар футболчини майдонга туширди.

Эслатиб ўтамиз, Бангладеш пойтахти Дакка шаҳрида ўтказиладиган U-23 ёшлар ўртасидаги ОЧ саралаш баҳслари 27 март куни старт олади. Мазкур саралаш ўйинларида Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мезбон - Бангладеш ёшлар терма жамоасидан ташқари Ҳиндистон ҳамда Сурия ёшлар терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Бахтиёр Ашурматов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси саралашнинг 1-тур учрашувини 27 март куни Ҳиндистонга қарши ўтказади.

Ўртоқлик учрашуви.
Дакка, Бангладеш.
«Абахани» (Дакка) - Ўзбекистон U-23 0:0
Ўзбекистон терма жамоаси таркиби:
Акмал Турсунбоев, Бобурбек Йўлдошев, Сардор Раҳмонов, Ҳасан Асқаров, Акром Комилов, Сардор Собирхўжаев, Владимир Козак, Жамшид Искандеров, Жалолиддин Машарипов, Алишер Шоғуломов, Игорь Сергеев.
Захирадан майдонга тушганлар: Абдумавлон Абдужалилов, Аброр Каримов, Жавлон Мирабдуллаев, Мухсинжон Убайдуллаев, Хуршид Мухторов, Абдуллоҳ Олимов, Аббос Махсталиев, Диёр Туропов, Жавоҳир Расулов, Никита Павленко, Темур Аюпов, Жасур Ҳакимов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика