UZ

Сўнгги янгиликлар

23:19Февзи Давлетов: "Ички муаммолар бор, буни биз ҳал қила олмаймиз"  0 23:00А Серия. "Милан" - "Болонья" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 22:57Вальверде Мбаппега таъриф берди  0 22:14Абрамов ва "Динамо"нинг навбатдаги қурбони "Сурхон" бўлди. Самарқандликлар мағлубиятсиз юришини давом эттирди  30 21:59"Барселона" ёзда Осиёга келади  1 21:27Артём Петросян: "Футболчилар руҳий жарликда. 3-4 кун ичида бу ҳолатдан олиб чиқиб бўлмайди"  10 20:55Виталий Левченко: "Таркибимизда йўқотишлар кўп. Ким соғлом ҳолатда бўлса, ўша ўйнаяпти"  5 20:29"Арсенал" "Ливерпуль"га чемпионлик йўлаги ташкил қилиб берадими? Артета жавоб берди  3 20:00Суперлига. "Нефтчи" "Андижон" майдонидаги водий дербисида устун келди  80 19:54"Реал"нинг азалий рақиби Лунин учун 25 млн евро беришга тайёр  0 19:27"Ньюкасл" "Бавария" юлдузига қизиқмоқда  0 18:56Рюдигер "Челси"га қайтиши мумкин  0 18:28Максим Шацких "Андижон" – "Нефтчи" учрашувига келди  16 18:06Осиё жамоалари Жаҳон чемпионатини тарк этди  1 17:38Расман: Хаби Алонсо "Байер"дан кетаётганини эълон қилди  30

Ўзбекистон U-17 термасининг Марокаш билан ўйнаши тасдиқланди Янгиликлар

Ўзбекистон U-17 термасининг Марокаш билан ўйнаши тасдиқланди

ЎФА матбуот хизмати Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Туркияда йиғин ўтказишини ва у ерда марокашлик тенгдошларига қарши баҳс олиб боришини тасдиқлади.

Индонезияда ўтказиладиган ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати бошланишига саноқли ойлар қолди. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси мундиалга тайёргарлик режасига кўра, 4-14 сентябрь кунлари Туркияда йиғин ўтказган ҳолда марокашлик футболчиларга қарши тўп суради. 

ЎФА раҳбарияти мазкур йиғин олдидан Ўзбекистон U-17 терма жамоаси аъзолари билан учрашди. Учрашув аввалида олдимизда турган йирик мусобақа — Жаҳон чемпионатининг масъулияти ҳақида фикр билдирилди. Ҳар бир футболчи профессионаллик, ватанпарварлик, интилиш ва меҳнацеварликни ўзида мужассам қилган ҳолда майдонга тушиши кераклиги айтилди. 

ЎФА раҳбарияти мураббийлар штаби билан жамоанинг айни пайтдаги ҳолати ва тайёргарлик жараёни ҳақида суҳбатлашди. Тиббий штабга футболчиларнинг соғлиғи, тикланиши ва витаминизациялаш жараёнига жиддий эътибор бериш, юқори даражада тиббий ёрдам кўрсатиш амалиётини давом эттиришга кўрсатма берди", - деб ёзилади ЎФА баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, бу борада сайтимизда 1 сентябрь куни хабар бергандик.

Эшитдик-да! Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркияда йиғин ўтказади ва Марокаш билан ўйнайди  

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика