

Катта эҳтимол билан Ўзбекистонннинг рақиблари Саудия Арабистони ва Эрон клублари бўлади. Бу ҳақда ЎФФ расми сайти ҳам айтиб ўтди. Кеча манзилган етиб борган терма жамоамиз аъзолари дастлабки машғулотни ўтказишди. Бугундан яна машғулотлар давом эттирилади.
Хабарингиз бор, 31 август куни сафарда Хитойга қарши ўйнаймиз, кейин ўз майдонимизда Жанубий Кореяни қабул қиламиз. Мана шу ўйинлардан олдин Тошкентда бирорта терма жамоага қарши ўртоқлик учрашуви ташкил этиш кўзда тутилган, лекин рақиб номи ҳали маълум эмас.



