UZ

Сўнгги янгиликлар

01:55Ла Лига. Ямалсиз "Барселона" "Валенсия"га жавобсиз 6 та гол урди  14 01:53А Серия. Модричнинг голи "Милан"га "Болонья" билан ўйинда ғалабани тақдим этди  3 00:03Гвардиола Ҳусановнинг ўйини ҳақида фикр билдирди  18 23:45АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" 3:0  1 23:33Маттиас Яйссле: "Насаф"нинг кучли томонларини яхши биламиз, аммо ғалаба учун ўз устунлигимизга эътибор қаратамиз"  3 22:42Лига 1. ПСЖ "Ланс"ни қийинчиликсиз таслим этди  1 22:25АПЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган Манчестер дербисида "Сити" "Юнайтед"ни йирик ҳисобда енгди  88 22:13ОПЛ. "Нефтчи" ва "Сабаҳ" ўзаро дуранг ўйнади, Раҳмоналиев иккинчи тайм бошида майдонга тушди  0 21:21Рўзиқул Бердиев: "Олдин ҳам "Ал Аҳли" сингари катта салоҳиятга эга жамоаларга қарши ўйнаганмиз"  14 21:10Илёс Зейтуллаев: "Янги стадионда тўп тепиш ўзгача ҳиссиётларни берди"  1 20:46Ҳаким Фузайлов: "Яна эски касалимиз қўзғади"  6 20:02АПЛ. "Ливерпуль" 90+5 дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Бёрнли"ни мағлуб этди  16 20:00Про Лига. "Арал" "Олимпик"га имконият қолдирмади  1 19:55Абдухолиқовнинг пеналтидан киритган голи "Бунёдкор"га ғалаба тақдим этди  8 19:28А Серия. "Рома" Римда "Торино"га мағлуб бўлди  9

Ўзбекистон терма жамоасининг Туркиядаги йиғини якунига етди Янгиликлар

Ўзбекистон терма жамоасининг Туркиядаги йиғини якунига етди

Теглар :  Ўзбекистон МТЖ
Терма жамоа йиғин доирасида иккита ўртоқлик учрашуви ўтказди.

10 февраль куни Самвел Бабаян шогирдлари Россия Премьер-лигаси вакили “Амкар” клуби билан куч синашиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 

11 февраль куни эса Ўзбекистон термаси Арманистоннинг “Алашкерт” клубига қарши майдонга тушиб, 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Ушбу ўйинда терма жамоа бош мураббийи асосан ёшларни синовдан ўтказди.

Қайд этиш жоиз, оилавий сабабларга кўра Игнатий Нестеров Тошкентга қайтишга мажбур бўлди.  “Алашкерт” билан ўйинда эса “Металлург” посбони Суҳроб Султонов терма жамоа дарвозасини қўриқлади. 

Мазкур йиғин Ўзбекистон терма жамоаси учун ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи иккинчи давраси олдидан тайёргарлик вазифасини ўтаб берди. Бундан аввал терма жамоа  21–24 январь кунлари БААда йиғин ўтказган эди.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ–2018 саралаш босқичи “А” гуруҳи 5-туридан кейин Ўзбекистон терма жамоаси 9 очко билан учинчи ўринда бормоқда. Эрон 11 очко билан биринчи, Жанубий Корея эса 10 очко билан иккинчи поғонада бормоқда.

Рейтинг: -82   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика