UZ

Сўнгги янгиликлар

00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  2 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   2 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  13 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  5 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  7 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  9 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  167 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  53 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  7 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  29 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3 17:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси стадионга етиб келди  1

Ўзбекистон терма жамоасининг рақиби – Қатар Молдова билан ўйнайди Янгиликлар

Ўзбекистон терма жамоасининг рақиби – Қатар Молдова билан ўйнайди

Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2018 саралаш босқичидаги рақиби Қатар терма жамоаси 17 январь куни Молдова терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади.

Жаҳон чемпионати саралаш ўйинларига тайёргарлик кўраётган Қатар терма жамоаси Молдова терма жамоаси билан ўртоқлик ўйинини ўтказиш борасида келишувга эришди. Унга кўра, иккала терма жамоа иштирокидаги ўйин 17 январь куни Қатар пойтахти Доха шаҳридаги "Жассим Бин Ҳамад" стадионида бўлиб ўтади. Учрашув маҳаллий вақт билан соат 18:00да бошланади.

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионати саралаш босқичидаги яна бир рақиби – Эрон терма жамоасининг бугун Марокашга қарши ўтказилиши лозим бўлган ўртоқлик учрашуви ноъмалум сабабларга кўра қолдирилган. Айни дамда, Карлуш Кейруш бош мураббийлигидаги Эрон терма жамоаси саралаш ўйинларига БААнинг Дубай шаҳрида тайёргарлик кўраётгани ҳақида аввалроқ хабар берилган эди.

Эслатиб ўтамиз, Самвел Бабаян бош мураббийлигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам расмий ўйинлар олдидан бир қатор ўртоқлик учрашувларини ўтказиш борасида келишувга эришган. Унга кўра, дастлаб 23 январь куни БААдаги йиғин доирасида Грузия терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказилса, 12 февраль куни Туркияда Арманистон терма жамоасига қарши учрашув ўтказилади.


Рейтинг: -4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика