Ўзбекистон терма жамоаси йиғинни бошлади ФОТО
31 май 2017 22:43
Янгиликлар
Ўзбекистон терма жамоаси йиғинни бошлади ФОТО
Бугун Самвел Бабаян бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси навбатдаги йиғинни бошлади.
Таиланд ва Эрон билан ўйинлар учун тайёргарликнинг биринчи кунида бир қатор легионерлар ва маҳаллий футболчилар машғулот ўтказишди. Қолган футболчилар икки-уч кун ичида терма ихтиёрига қўшилишади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 6 июнь куни Тошкентда Таиландга қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади. Беллашув “Бунёдкор” стадионида соат 20:00 да бошланиши режалаштирилган. Эронга қарши учрашув эса 12 июнь куни Теҳрондаги “Озоди” стадионида Тошкент вақти билан соат 21:45 да бошланади.
Маълумот учун, ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи “А” гуруҳи 7-туридан кейин Эрон 17 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Жанубий Корея 13 очко билан иккинчи, Ўзбекистон 12 очко билан учинчи ўринда бормоқда.
Фикрлар