UZ

Сўнгги янгиликлар

22:30Англия кубоги. "Манчестер Сити" "Ноттингем Форест"ни мағлуб этиб, финалга йўл олди. Бош соврин учун рақиб — "Кристал Пэлас"  31 22:24"Ливерпуль" — АПЛ чемпиони!  22 22:10Суперлига. "Насаф" "Қизилқум"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва мусобақа жадвалининг 1-ўрнига кўтарилиб олди  20 21:51Григорий Колосовский: "Олимпик-Mobiuz" қандай футбол ўйнаш кераклигини кўрсатиб қўйди"  0 21:40Анвар Бердиев: "Футболчиларимизда ўзига бўлган ишонч етишмади"  0 21:35Элит ОЧЛ. Чорак финалнинг сўнггида баҳсида "Кавасаки Фронтале" ва "Ал Садд" ўзаро баҳс олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  6 21:21Фарҳод Нишонов "Локомотив"га қарши ўйиндан кейин: "Ғалабага ҳақли эдик, бошқа вазиятларимиздан фойдаланганимизда ҳисоб йириклашиб кетарди"   2 20:57Рюдигер класикодаги ҳакам билан боғлиқ воқеа учун оммадан узр сўради  15 20:35РПЛ. "Химки" — "Акрон" ўйинида жанговар дуранг қайд этилди, Эсанов эса захирада қолдирилди  0 20:04"Сабаҳ" — "Қорабоғ". Раҳмоналиев захирада  0 20:03"Кайсериспор" — "Ризеспор". Алиқулов асосий таркибда  2 20:01"Рубин" — "Факел". Ашурматов захирада  0 20:00Суперлига. "Шўртан" бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" майдонида ютқазди  4 20:00АПЛ. МЮ "Борнмут" билан ўйинда 90+6 дақиқадаги гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди, мезбонлар 70-дақиқада бир киши кам бўлиб қолишганди  8 19:58А Серия. "Рома" меҳмонда чемпионлик учун курашаётган "Интер"ни мағлуб этди, Шомуродов ягона голга ассистентлик қилди  45

Ўзбекистон тарихидаги илк «Asian Sprint Triathlon Cup» мусобақаси дам олиш кунлари бўлиб ўтади Янгиликлар

Ўзбекистон тарихидаги илк «Asian Sprint Triathlon Cup» мусобақаси дам олиш кунлари бўлиб ўтади

Теглар :  триатлон
2021 йил 6 октябрь, Тошкент. Ўзбекистон триатлон федерацияси 7SABER спорт кийимлари бренди кўмагида «Asian Sprint Triathlon Cup» мусобақасини ўтказмоқда.

9-10 октябрь кунлари «Ўзекспомарказ» МКК АЖ ҳудудида 30 мамлакатдан келган 300 дан ортиқ триатлончилар ўртасида энг кучли спринтерлар аниқланади.




Осиё Олимпия Кенгаши вице-президенти Отабек Умаров воқеа ҳақида шундай фикр билдирди: «Бу йил миллий триатлон учун ҳақиқий илғор йил бўлди, у бир-икки йил ичида катта масофани босиб ўтди. Афсонавий «IRONMAN LANZAROTE» доирасида июл ойида бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида спортчиларимизнинг ақл бовар қилмас муваффақияти кўплаб йигит-қизларни илҳомлантирди. Ишонаманки, бўлажак мусобақа бу гўзал спорт турини ривожлантиришга янада катта ҳисса қўшади. Барча иштирокчиларга муваффақият тилайман!»

Мусобақа регламентида қуйидаги тоифадаги спортчилар иштирок этиши кўзда тутилган: профессионаллар «Elite» (23 ёшдан катта бўлганлар) ва U-15 (12-15), шунингдек ҳаваскор (18-24, 25-29, 30-34, 35-39, 40-44, 45-49, 50-54, 55-59, 60 ва ундан катта бўлганлар).

«Шуниси эътиборлики, Осиё Кубоги бизнинг ҳолатимизда фақат Осиё мамлакатлари ўртасидаги мусобақани англатмайди. Бу очиқ қитъалараро мусобақа бўлиб, унда, масалан, Австрия, Люксембург, Польша, Россия, Словакия, Чехия ва Швейцария каби мамлакатлардан спортчилар ўз иштирокларини тасдиқлаб ўтишди. Бундан ташқари, «Elite» тоифаси энг кучли триатлончиларнинг иштирокини назарда тутади, бундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, яқинлашиб келаётган Тошкентдаги мусобақа старти имкон қадар ажойиб бўлиши кутилмоқда», — дея таъкидлаб ўтди, триатлон федерацияси Раиси Виктор Владимирович Махмудов.

9 октябрь куни профессионаллар «Asian Sprint Triathlon Cup»да беллашишади, эртаси куни эса 150 га яқин ҳаваскорлар ўз кучларини синаб кўришлари мумкин бўлади. Иккита дистанция белгиланган: 15 ёшдан ошган спортчилар учун (сузиш 750 м, велосипедда беллашув 20 км, югуриш 5 км) ва 12-15 ёшли ўсмирлар учун (сузиш 300 м, велосипедда беллашув 8 км, югуришда 2 км).

Таъкидлаш жоизки, хорижий техник вакиллар ва халқаро ҳакамлар кўмагида халқаро стандартлар бўйича «Asian Sprint Triathlon Cup» очиқ мусобақаси Ўзбекистонда илк бор ўтказилади.

9-10 октябрь кунлари мусобақанинг бошланиш вақти: 9:00
Томошабинлар ва мухлислар учун кириш: бепул.

Сайт

Инстаграм

Facebook

Youtube

Телеграм канали

Телеграмдаги чат 


Реклама ҳуқуқи асосида

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика