UZ

Сўнгги янгиликлар

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  7 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  16 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  4 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  31 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  166 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  50 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

Ўзбекистон тарихидаги илк «Asian Sprint Triathlon Cup» мусобақаси дам олиш кунлари бўлиб ўтади Янгиликлар

Ўзбекистон тарихидаги илк «Asian Sprint Triathlon Cup» мусобақаси дам олиш кунлари бўлиб ўтади

Теглар :  триатлон
2021 йил 6 октябрь, Тошкент. Ўзбекистон триатлон федерацияси 7SABER спорт кийимлари бренди кўмагида «Asian Sprint Triathlon Cup» мусобақасини ўтказмоқда.

9-10 октябрь кунлари «Ўзекспомарказ» МКК АЖ ҳудудида 30 мамлакатдан келган 300 дан ортиқ триатлончилар ўртасида энг кучли спринтерлар аниқланади.




Осиё Олимпия Кенгаши вице-президенти Отабек Умаров воқеа ҳақида шундай фикр билдирди: «Бу йил миллий триатлон учун ҳақиқий илғор йил бўлди, у бир-икки йил ичида катта масофани босиб ўтди. Афсонавий «IRONMAN LANZAROTE» доирасида июл ойида бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида спортчиларимизнинг ақл бовар қилмас муваффақияти кўплаб йигит-қизларни илҳомлантирди. Ишонаманки, бўлажак мусобақа бу гўзал спорт турини ривожлантиришга янада катта ҳисса қўшади. Барча иштирокчиларга муваффақият тилайман!»

Мусобақа регламентида қуйидаги тоифадаги спортчилар иштирок этиши кўзда тутилган: профессионаллар «Elite» (23 ёшдан катта бўлганлар) ва U-15 (12-15), шунингдек ҳаваскор (18-24, 25-29, 30-34, 35-39, 40-44, 45-49, 50-54, 55-59, 60 ва ундан катта бўлганлар).

«Шуниси эътиборлики, Осиё Кубоги бизнинг ҳолатимизда фақат Осиё мамлакатлари ўртасидаги мусобақани англатмайди. Бу очиқ қитъалараро мусобақа бўлиб, унда, масалан, Австрия, Люксембург, Польша, Россия, Словакия, Чехия ва Швейцария каби мамлакатлардан спортчилар ўз иштирокларини тасдиқлаб ўтишди. Бундан ташқари, «Elite» тоифаси энг кучли триатлончиларнинг иштирокини назарда тутади, бундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, яқинлашиб келаётган Тошкентдаги мусобақа старти имкон қадар ажойиб бўлиши кутилмоқда», — дея таъкидлаб ўтди, триатлон федерацияси Раиси Виктор Владимирович Махмудов.

9 октябрь куни профессионаллар «Asian Sprint Triathlon Cup»да беллашишади, эртаси куни эса 150 га яқин ҳаваскорлар ўз кучларини синаб кўришлари мумкин бўлади. Иккита дистанция белгиланган: 15 ёшдан ошган спортчилар учун (сузиш 750 м, велосипедда беллашув 20 км, югуриш 5 км) ва 12-15 ёшли ўсмирлар учун (сузиш 300 м, велосипедда беллашув 8 км, югуришда 2 км).

Таъкидлаш жоизки, хорижий техник вакиллар ва халқаро ҳакамлар кўмагида халқаро стандартлар бўйича «Asian Sprint Triathlon Cup» очиқ мусобақаси Ўзбекистонда илк бор ўтказилади.

9-10 октябрь кунлари мусобақанинг бошланиш вақти: 9:00
Томошабинлар ва мухлислар учун кириш: бепул.

Сайт

Инстаграм

Facebook

Youtube

Телеграм канали

Телеграмдаги чат 


Реклама ҳуқуқи асосида

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика