UZ

Сўнгги янгиликлар

13:45Роналду паделга 5 миллион евро сармоя киритди  0 13:18"Қайрат"нинг 18 ёшли посбони Касильясни ортда қолдирди  0 12:50Моуринью "Бенфика" қароргоҳига қора Ferrari'да келди  2 12:22Симон Миньоле Чемпионлар Лигаси тарихига кирди  1 11:53Мессининг "Интер Майами"даги келажаги маълум  0 11:25Футзал бўйича Осиё Кубоги-2026 саралаш мусобақаси олдидан митинг бўлиб ўтди  0 10:52Мбаппе "Олтин тўп" топшириш маросимига бориши ҳақидаги саволга жавоб берди  9 10:28МЮ қишда Португалия термаси аъзосини сотиб олмоқчи  3 10:00Сергей Чигодаев: "Биринчи бўлимда футболчиларимиз бироз ҳаяжонланишди"  4 09:33Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  7 09:13"Ливерпуль" 19 ёшли футболчисини 25 миллионга сотди  4 09:02EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  10 08:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  7 08:03Февзи Давлетов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммомиз бўлиб қолмоқда"  1 07:46Отабек Нарзуллаев: "Ютишимиз ёки ютқазишимиз ҳам мумкин эди"  0

Ўзбекистон Суперлигаси. "Навбаҳор" - "Қизилқум", "Пахтакор" - "Олимпик" ва 1-турнинг қолган жуфтликлари маълум бўлди Янгиликлар

Ўзбекистон Суперлигаси. "Навбаҳор" - "Қизилқум", "Пахтакор" - "Олимпик" ва 1-турнинг қолган жуфтликлари маълум бўлди

Ўзбекистон Суперлигасининг янги мавсуми учун қуръа ташлаш маросими ўтказилди.

Қуръа ташлаш жараёни Бергер тизими асосида ўтказилди. 

Янги мавсум аввалида бир қатор клублар ўз стадиони майдонини янгилаётгани ёки U20 Осиё кубоги ўтказилиши боис уй учрашувларини бошқа ўйингоҳларда ўтказади. Шу сабабли битта стадиондан фойдаланадиган клублар ўзаро жуфтлик ҳосил қилади. Бундай жамоалар сони — 6 та:

* "Андижон" ва "Нефтчи" ("Истиқлол" стадиони); 

* АГМК ва "Олимпик" (Жар стадиони); 

* "Сурхон" ва "Пахтакор" ("Пахтакор" стадиони). 


- "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев 1-турни иложи бўлса уйда бошлашни хоҳлашини айтиб ўтди.

- АГМК устози Миржалол Қосимов эса ўтган йилгидан кўра кўпроқ кураш ва интрига кутаётганини айтди.

- Самвел Бабаян эса 1-турда ким билан ва қаерда ўйнашнинг аҳамияти йўқлигини, муҳими ҳақиқий зўр атмосфера бўлиши ва байрам бўлиши деб айтиб ўтди.



Қуръа ташлаш маросими бошланди. 1-тур:

"Навбаҳор" - "Қизилқум"

"Металлург" - "Нефтчи"

"Пахтакор" - "Олимпик"

"Сўғдиёна" - "Бунёдкор"

АГМК - "Сурхон"

"Андижон" - "Насаф"

"Турон" - "Бухоро"

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика