UZ

Сўнгги янгиликлар

16:12"Арсенал" 65 млн евролик трансферни эълон қилди  1 15:59Халқаро турнир. Хитой U-16 — Ўзбекистон U-16 ўйини учун таркиблар маълум  0 15:20Сон Хён Мин МЛС клубига рад жавобини берди  0 14:36"Манчестер Юнайтед" "Челси" ярим ҳимоячиси учун 40 млн евро тўлашга тайёр  0 13:45Калверт-Льюин Манчестер клубига ўтиши мумкин  1 13:05Қисқа вақтда Осиёни ўзига қаратган "Бунёдкор" — 20 ёшда  6 12:45ОКМК "Машъал"ни кичик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:23Opta: Клублар ўртасидаги ЖЧда ПСЖ фаворит ҳисобланмоқда  17 11:48Факт: "Динамо" Самарқандда 17 йилдан буён "Насаф"ни юта олмаяпти  3 11:22Балотелли Шимолий Америкага йўл олиши мумкин  0 10:45"Жар"даги жанг: Саҳна тайёр, роллар тақсимланган, навбат спектаклга   35 10:17Алонсо ПСЖга қарши учрашув ҳақида фикр билдирди  24 09:45"Пахтакор" легионери ёзда жамоани тарк этади  3 09:08"Навбаҳор"нинг собиқ легионери фаолиятини "Сўғдиёна"да давом эттириши мумкин  1 08:34Мусиала қанча муддатга сафдан чиққани маълум  8

Ўзбекистон МТЖ Таиландга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди+Абдулла Абдуллаевдан интервью Янгиликлар

Ўзбекистон МТЖ Таиландга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди+Абдулла Абдуллаевдан интервью

Хабарингиз бор, Наманганда Осиё Кубоги-2023 ҳал қилувчи саралаш босқичи бўлиб ўтмоқда.

Эртага "С" гуруҳининг 3-туридан ўрин олган Ўзбекистон - Таиланд учрашуви ўтказилади. Мазкур баҳс олдидан терма жамоамиз навбатдаги машғулотини ўтказди. 

Бугунги машғулотда Ҳусниддин Алиқулов бироз бетоблиги сабабли иштирок этолмади. Қолган барча футболчилар тайёргарлик жараёнида қатнашди. Машғулот кўтаринки руҳда ўтказилди. Жумладан, МТЖ сардори Элдор Шомуродов фотосуратчилик маҳоратини намойиш этди.

Шунингдек, жамоа аъзоси Абдулла Абдуллаев бўлажак баҳс ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Бўлажак ўйин биз учун муҳим аҳамиятга эга, чунки мазкур баҳсда ғалаба қозонишимиз шарт. Мухлислар бизни қўллаб-қувватламоқда, уларга миннатдорчилик билдирамиз. Қўлимиздан келганча, чиройли ўйин орқали ғалаба қозониб, саралашни ёруғ юз билан якунлаймиз деган умиддаман. 

- Мальдив оролларига қарши ўйинда рақиб футболчиси билан тўқнашиб кетдингиз ва шифокорлардан ёрдам олдингиз. Ҳозирги аҳволингиз қай даражада?

- Ҳа, бироз лат едим. Бироқ мураббий таркибга киритса, майдонга тушишга тайёрман. 

- АГМКда сизни таянч ярим ҳимоясида кўрардик. Терма жамоада эса марказий ҳимоя зонасида ҳаракат қиляпсиз. Ушбу позицияда ўзингизни қандай ҳис қиляпсиз?

- Футболчи барча нуқтада мукаммал бўлиши керак, мураббий уни қаерга жойлаштирса, ўша ерда ўйнай билиши лозим. Мен иккала позицияда ҳам ўзимни яхши ҳис қиламан, жой танлайдиган одатим йўқ. Муҳими, жамоага нафим тегса бўлгани. 

- Катанец ва Миржалол Қосимовнинг ўхшаш ва фарқли жиҳатларини айта оласизми?

- Уларнинг ўзига яраша қаттиққўллиги, футболга бўлган қарашлари мавжуд. Муҳими, улар ўйинга тайёр бўлишни ҳамда натижа келтира олишни хоҳлайди. 

- Мухлисларга тилакларингиз...

- Мухлисларга бизни қўллаб-қувватлашгани учун яна бир бор миннатдорчилик билдираман. Уларни фақатгина терма жамоа иштирокидаги ўйинларги эмас, мамлакат чемпионатидаги учрашувларга ҳам таклиф қилиб қолардим. Ўйлайманки, чиройли ўйин намойиш этиш орқали уларни хурсанд қилишда давом этамиз.

Бугунги машғулотга оид қизиқарли барча суратларни ГАЛЕРЕЯ бўлими орқали томоша қилишингиз мумкин.

Фото: Толибжон Қосимов

Бугунги машғулотга оид қизиқарли барча суратларни ГАЛЕРЕЯ бўлими орқали томоша қилишингиз мумкин.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика