UZ

Сўнгги янгиликлар

01:00Жавоҳир Илёсов: "Бугун 18 ёшга тўлдим. Ҳар доим оиламдагилар биринчи табриклашади"  0 00:40Миржалол Қосимов: "Руминия ва Молдова клубларига қарши ўйнашни истамайман. Жамоани 13 нафар футболчи тарк этди"  1 00:21"Ғазалкент" "Динамо-2"ни мағлубиятга учратган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 00:15А Серия. "Наполи" ўн киши бўлиб 90+5 дақиқада гол урган ҳолда "Женоа"ни мағлуб этди  1 23:38Конате “Реал”га ўтадими?  2 22:39Ўртоқлик ўйинлари. “Хоразм”, “Нефтчи”, “Сурхон”, “Бухоро” ва “Қизилқум” Анталияда хориж клублари билан ўйинлар ўтказишди  1 22:12Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  44 22:07АПЛ. "Арсенал" ва "Челси" рақибларига 3 тадан гол урди, "Астон Вилла" эса яна очко йўқотди  5 21:27Ўртоқлик ўйини. “Пахтакор” “Қайрат” билан дуранг ўйнади  7 21:03Ўртоқлик ўйини. “Локомотив” Чехия жамоаси билан дуранг ўйнади  4 20:30БАА Про лигаси. Ўзбек дербисида Абдуллаев жамоаси Шукуров ўйнаётган "Бани Яс"ни мағлуб этди  0 20:10Футзал бўйича Осиё кубоги финали. Эрон пенальтилар сериясида Индонезияни мағлуб этиб, 14-бор бош совринни қўлга киритди  15 19:26АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  46 18:50Ўртоқлик ўйини. “Ғазалкент” Россия жамоасини мағлуб этди  3 18:34"Челси" форварди "Вильярреал"га ўтиши мумкин  0

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси иккинчи ўртоқлик учрашувида Африка вице-чемпиони Мисрга мағлуб бўлди Янгиликлар

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси иккинчи ўртоқлик учрашувида Африка вице-чемпиони Мисрга мағлуб бўлди

Ўзбекистон U-23 - Миср U-23 ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.


Ўртоқлик учрашуви. 

ЎЗБЕКИСТОН - МИСР 1:2 

Тошкент. "Бунёдкор" стадиони

Ҳакамлар: Рустам Лутфуллин, Руслан Серазетдинов, Александр Сидоров, Раҳимбек Каримов

Гол: Алишер Одилов (Ҳусайн Норчаев) 27, Билол Мазҳер (Аҳмад Ҳаваш) 72, 1:1, Зиёд Муҳаммад

Ўзбекистон - 12. Владимир Назаров, 3. Маҳмуд Маҳаммаджонов, 5. Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 7. Хожимат Эркинов, 11. Отабек Жўрақўзиев (Жасур Жалолиддинов,51) 13. Элдор Бегимов (Одилбек Абдумажитов,66) 16. Асадбек Раҳимжонов, 17. Абдурауф Бўриев, 19. Хусайн Норчаев (Руслан Жиянов,66) 22. Алишер Одилов (6. Беҳзод Шамсиев,86) 25. Умарали Раҳмоналиев (23. Диёрбек Ҳолматов, 85)
Захира: Боймуродов, Мирсаидов, Султонмуродов, Ибрагимов, Ҳошимов, Эсанов, Абдунабиев,

Миср: 1 Хамза Алаа Абдалла, 3. Омар Фаед Абдулвахоб, 4. Ахмед Эид Муҳамма, 5. Ҳуссам Абдулмажид Абдулсалом, 7. Маҳмуд Сабир Абдулмуҳсин ( 24. Аҳмад Саид Абду Наби,80), 9. Осама Фейсал Ахмед, 11. Ахмед Фавзи (8. Араби Бадер Муҳтор,54) 14. Ахмед Атеф Эл Сави (22. Зиёд Муҳаммад), 17. Муҳаммад Муҳаммад Шахата, 19. Али Маҳмуд Заазаа, 27 Муҳаммад Ҳамди (21. Муҳаммад Ашраф, 54)

Захира:16. Али Муҳаммад Ал Габри, 23. Муҳаммад Аҳмад Сеҳаа, 20. Муҳаммад Самир, 15. Муҳаммад Тариқ Морад, 6. Маҳмуд Геҳад Муҳаммад,  30. Аҳмад Ҳаваш, 

Огоҳлантириш: Маҳмуд Маҳамаджонов 45+3, Маҳмуд Маҳамаджонов 53, Осама Фейсал Аҳмед 80, Билол Масҳер 86

Четлатиш: Маҳмуд Маҳамаджонов 53

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ


Учрашув якунланди. 

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди. Ўзбекистон катта куч билан олдинга ўтди. 

90. ГОЛ. Захирадан майдонга тушган Зиёд Муҳаммад Назаров дарвозасига чиройли гол уриб Мисрни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 

86. ЎЗГАРИШ. Ўзбекистон, Алишер Одилов ўрнига Беҳзод Шамсиев, Умарали Раҳмоналиев ўрнига Диёрбек Ҳолматов тушди. 

80. ОГОҲЛАНТИРИШ. Миср, Осама Фейсал Аҳмед

72. ГОЛ. Захирадан майдонга тушганлар мувзонатни тиклади. Аҳмад Ҳавашнинг узатмасини Билол Мазҳер голга айлантирди.

69. СЕЙВ. Владимир Назаров Муҳаммад Ашрафнинг зарбасини қайтарди.

66. ЎЗГАРИШ. Ўзбекистон Элдорбек Бегимов ўрнига Одилбек Абдумажитов, Ҳусаин Норчаев ўрнига Руслан Жиянов тушди 

61. ЎЗГАРИШ. Миср, Ахмед Атеф Эл Сави ўрнина Зиёд Муҳаммад  майдонга тушди. 

54. ЎЗГАРИШ. Миср, Муҳаммад Ҳамди ўрнига Муҳаммад Ашраф, Аҳмед Фавзи ўрнига Араби Бадер тушди. 

53. ОГОҲЛАНТИРИШ. ЧЕТЛАТИШ.  Маҳмуд Маҳамаджонов иккинчи сариқ ва қизил карточка кўрсатилди. 

51. ЎЗГАРИШ. Отабек Жўрақўзиев ўрнига Жасур Жалолиддинов тушди. 

50. ГООООООООООООООООЛ. ЙЎҚ. Хожимат Эркиновнинг голи ўйиндан ташқари ҳолат, деб ҳисобга олинмади. 

Иккинчи бўлим бошланди. 

Танаффус

45+3. ОГОХЛАНТИРИШ. Ўзбекистон, Маҳмуд Маҳамаджонов

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди. 

40. Тимур Кападзе шогирдлари ҳозирча жиддий хатоларга йўл қўйгани йўқ. 

34. Устунлик Ўзбекистон томонида. Вакилларимиз жуда совуққон ҳаракат қилмоқда. 

29. Ҳа, биз голга яқин келаётгандик. Вазиятлар яратдик. Дарвоза олдига яқинлашдик. Якунда эса гол. Одилона гол. 

27. ГООООООООООООООООЛ. Норчаев ҳимоячининг хатосидан сўнг тўпни олиб қўйди ва жарима майдончаси ичига узатди. Алишер Одилов имкониятдан фойдаланиб дарвозани ишғол қилди 

22. ЗАРБААААААА. Алишер Одилов жамоадошининг ажойиб узатмасидан сўнг зарба йўллади. Барчасини тўғри қилди. Буёғи дарвозабон маҳорати. 

18. Миср жарима зарбасини ишлади. Ҳамдининг зарбаси ҳимоячиларимизга тегиб қайтди. 

11. ЗАРБА. Муҳаммадқодир Ҳамралиев узоқ масофадан зарба йўллади. Ноаниқ. 

8. Мисрнинг қарши ҳужуми вакилларимиз томонидан баратаф этилди. Барчаси жойида. Ўйин давом этади. 

3. ЗАРБААААААА. Ўзбекистондан илк хавфли ҳужум. Ҳусайн Норчаев тўпни қабул қилиб олиб зарба йўллади. Қайтган тўпни дарвозага йўллайдиган футболчи топилмади. 

Учрашувга старт берилди. Африка кубоги финалчиси Миср олимпиячилари бугун иккинчи бор рақиб вазифасини ўтайди. 

- Жамоалар майдонга чиқиб келди. Мадҳиялар янгради. 

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика