UZ

Сўнгги янгиликлар

02:12Ўртоқлик ўйини. Германия терма жамоаси сафида Олмалиқда туғилган йигит майдонга тушди, немислар Украинани таслим қила олишмади  2 01:45Иккинчи таймдаги голлар Англия терма жамоасига йирик ғалаба тақдим этди  0 01:37Айни дамда дунёнинг энг қиммат уч футболчиси "Реал"да  0 01:19"Олтин тўп" учун курашда Беллингем 2, Кроос 3 ўринда  3 23:02"Реал" сайти ишламай қолди  5 22:44"Реал" мухлислари кутган янгилик эълон қилинди  12 22:24Фабио Гроссо эсингиздами? Энди у А Серияни тарк этган клубни бошқаради  8 22:15Мбаппе ҳозирча 9-рақамда ўйнайди, аммо...  6 21:31Мбаппе "Реал"да қайси позицияда ўйнайди?  3 20:38"Реал" Хоселу бўйича бир қарорга келди  3 20:05Про лига. "Шўртан" камбэк қайд этди, "Бухоро" "Дўстлик" билан дуранг ўйнади  13 20:03Шомуродов, Ўрунов, Ҳусанов, Файзуллаев... Ўзбекистон МТЖнинг бугунги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  9 19:31Элдор Шомуродов: "Олимпиадага чақиришса, бораман. Шартномамга кўра "Рома"га қайтдим"  28 19:16Расман: "Челси"га янги мураббий тайинланди  9 19:05Ўзбекистон МТЖ машғулотларга киришди  2

Ўзбекистон легионерлар терма жамоаси-2021 Янгиликлар

Ўзбекистон легионерлар терма жамоаси-2021

Сўнгги вақт ўзбекистонлик футболчиларнинг хориж клубларига трансфер қилингани ҳақида хабарлар кўпайиб бормоқда.

Жумладан, яқинда Жасурбек Яхшибоев Польшанинг таниқли клубларидан бири “Легия”, Бобир Абдихолиқов эса Украина Премьер-лигаси вакили “Рух” билан шартнома имзолади. Европада ўзбек футболчиларининг ортаётгани албатта кўпчиликни қувонтиради. Сайтимиз орқали легионерлардан иборат рамзий жамоа тақдим этишга қарор қилдик. Агар сизларда ҳам фикр-мулоҳазалар бўлса, ушбу мавзу остида ўз вариантларигизни ёзиб қолдиринг.

Демак, асосий таркиб баҳоси 16.850.000 еврони ташкил қилади (Transfermarkt'даги нархлар олинган). Жамоадаги энг қиммат футболчи эса “Женоа” форварди Элдор Шомуродов – 6,5 млн евро. Бироқ, яқинда италиялик таниқли журналист Жанлука Ди Марцио Шомуродовнинг трансфер нархи 2 бараварга кўтарилгани ҳақида маълумот берганди.

Асосий жамоанинг ўртача ёши эса 26,6 ни ташкил қилди.

ДАРВОЗАБОН:

Мирзоҳид Маматхонов, 26 ёш – “Супер Юнайтед” (Мальдив ороллари, юқори дивизион)

Трансфер қиймати – 50 минг евро


ҲИМОЯЧИЛАР:

Одил Аҳмедов, 33 ёш – “Тяньцзинь Тэда” (Хитой, юқори дивизион)

Трансфер қиймати – 1,2 млн евро

Виталий Денисов, 33 ёш – “Том” (Россия, 2-дивизион)

Трансфер қиймати – 600 минг евро

Рустам Ашурматов, 24 ёш – “Канвон” (Ж.Корея, юқори дивизион)

Трансфер қиймати – 700 минг евро

Ислом Тўхтахўжаев, 31 ёш – “Шэньян Урбан” (Хитой, 2-дивизион)

Трансфер қиймати – 450 минг евро


ЯРИМ ҲИМОЯЧИЛАР:

Отабек Шукуров, 24 ёш – “Шаржа” (БАА, юқори дивизион)

Трансфер қиймати – 2,5 млн евро

Жалолиддин Машарипов, 27 ёш – “Шабаб Ал Аҳли” (БАА, юқори дивизион)

Трансфер қиймати – 2 млн евро

Достонбек Ҳамдамов, 24 ёш – “Хатта” (БАА, юқори дивизион)

Трансфер қиймати – 1,2 млн евро


ҲУЖУМЧИЛАР:

Элдор Шомуродов, 25 ёш – “Женоа” (Италия, юқори дивизион)

Трансфер қиймати – 6,5 млн евро

Бобир Абдихолиқов, 23 ёш – “Рух” (Украина, юқори дивизион)

Трансфер қиймати – 900 минг евро

Жасурбек Яхшибоев, 23 ёш – “Легия” (Польша, юқори дивизион)

Трансфер қиймати – 750 минг евро

Энди эса захирага футболчиларига тўхталадиган бўлсак. ундаги энг қимматбаҳо ўйинчи “Шабаб Ал Аҳли” аъзоси Азизжон Ғаниев (1,8 млн евро) ҳисобланади. 

ҲИМОЯЧИЛАР:

Олег Зотеев, 31 ёш – “Чоннам” (Ж.Корея, 2-дивизион)

Трансфер қиймати – 500 минг евро

Артём Филипосян, 33 ёш – "Прачуап" (Таиланд, юқори дивизион)

Трансфер қиймати – 250 минг евро

ЯРИМ ҲИМОЯЧИЛАР:

Азизжон Ғаниев, 23 ёш – “Шабаб Ал Аҳли” (БАА, юқори дивизион)

Трансфер қиймати – 1,8 млн евро

Остон Ўрунов, 20 ёш – “Уфа” (Россия, юқори дивизион)

Трансфер қиймати – 1,5 млн евро

Жамшид Искандеров, 27 ёш – "Сеонгнам" (Ж.Корея, юқори дивизион)

Трансфер қиймати – 675 минг евро

Икромжон Алибоев, 27 ёш – “Сеул” (Ж.Корея, юқори дивизион)

Трансфер қиймати – 600 минг евро

Сардор Мирзаев, 29 ёш – "Муангтонг Юнайтед" (Таиланд, юқори дивизион)

Трансфер қиймати – 600 минг евро

Ислом Кенжабоев, 21 ёш – "Чежу Юнайтед" (Ж.Корея, юқори дивизион)

Трансфер қиймати – 400 минг евро

Шаҳбоз Умаров, 21 ёш – БАТЭ (Беларусь, юқори дивизион)

Трансфер қиймати – 300 минг евро

Вагиз Галиулин, 33 ёш – “Нефтехимик” (Россия, 2-дивизион)

Трансфер қиймати – 200 минг евро

ҲУЖУМЧИЛАР:

Игор Сергеев, 27 ёш – “Актобе” (Қозоғистон, юқори дивизион)

Трансфер қиймати – 1,5 млн евро

Шаҳзод Убайдуллаев, 22 ёш – “Шахтёр-Солигорск” (Беларусь, юқори дивизион)

Трансфер қиймати – 450 минг евро

P.S. Ўзбекистон легионерлар терма жамоасидан 23 футболчи ўрин олди. Унинг умумий қиймати 25.625.000 еврони ташкил этди. Бутун таркибнинг ўртача ёши - 25,2!


Элдор Акмурзаев тайёрлади

Муаллиф : Eldor Akmurzayev
Рейтинг: +45   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика